Шуҳрат Ризаев. Ойбек ҳақида сўз

Янги ҳисоб билан 1905 йилнинг 10 январида таваллуд топган Ойбек домла ҳақида сўз айтиш унинг ижодидан баҳраманд муҳиблари учун жуда ҳаяжонли, айни чоғда шарафли ва масъулиятлидир. Адиб ҳақида хорижлик ва ўзбе-кистонлик дўстлари, олимлар, бошқа атоқли ижодкорлар ўз хотираларида бир фикрни давоми…

Шойим Бўтаев. “Шукур, айт-чи, бу ҳаёт нима?” (эссе)

Кўз илғамас бепоён адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар, айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён давоми…

Байрамхон (1501-1561)

Муҳаммад Байрамхон (Muhammet Baýram han) туркманларнинг баҳорли қабиласидан бўлиб, ота-боболари узоқ вақт темурийлар хизматида бўлишган. Унинг ўзи эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва авлодларининг Ҳиндистон салтанатида саройда отабек вазифасида хизмат қилган, шаҳзодалар тарбияси билан шуғулланган, улкан давлат барпо этишда катта ҳисса давоми…

Икки юлдуз шуъласи (СамДУ профессори, филология фанлари доктори Дилором Салоҳий билан суҳбат) (2015)

– Европада Гёте ва Шекспир ижодини билмаган одам зиёли саналмайди, деган гап бор. Бизда эса Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни билмаган одамни мумтоз адабиётдан, асл ижод завқидан бебаҳра деб ҳисоблаш мумкин. Чунки Навоий мумтоз адабиёт тарихида лирик, эпик поэзияни давоми…

2017 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон давоми…

2017 йили йўқотганларимиз

Тугаб бораётган 2017 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Академик Борис Бондаренко (1923-2017) Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси давоми…

Туркистонда татар шоирига Ҳусайн Бойқаро мукофоти берилди

Қозоғистоннинг Туркистонда шаҳрида 20-23 декабрь кунлари туркий тилларнинг 12-халқаро шеърият фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Гагаузия, Болгария, Косова, Қрим, Руминия, Греция, Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон, Кипр, Ироқ каби ўлкалардан 100 нафар туркийзабон шоирлар иштирок этди. Фестивал давоми…

Бўрибой Аҳмедов. Искандарнинг ўчини Спитамендан оламизми? (1993)

Миллатнинг қадр-қиммати унинг ўтмиши, тарихи билан ўлчанади. Хўш, биз ўзбекларнинг ҳам ўтмишимиз, тарихимиз борми, ўзи? Бор, албатта. Ўрта Осиё, балки жаҳондаги бошқа халқлар, хусусан форслар, ҳиндлар, хитойлар сингари узоқ-узун тарихи бор ўзбекнинг ҳам. Археолог ва антрополог олимларимизнинг кўп йиллик изланишлари давоми…

Янглиш Эгамова (1943-2017)

Янглиш Эгамова 1943 йилнинг 2 майида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги  Олчин қишлоғида туғилган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг хорижий филология факультетида  таҳсил олган. Филология фанлари номзоди, доцент. Таржима назарияси ва тил илмига оид бир қанча илмий мақолалар муаллифи. Янглиш давоми…

Ёшлар нима ўқияпти?

Ziyouz.com портали томонидан интернет тармоғида бир ҳафта давомида ўтказилган “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусидаги сўровномада китобхон ёшларнинг қандай китоблар мутолаа қилаётгани ўрганилди. Интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz), Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 536 нафар давоми…