Умидий (1835-1905)

Умидий (Ҳавоий, Марғилоний — тахаллуслари; асл исм-шарифи Муҳаммадумар қори Неъматулла охун ўғли) (1835 — Марғилон шаҳри — 1905) — шоир, тарихчи. Ҳаёти Фарғона ва Марғилонда, Шарқий Туркистон (Қашқар)да кечган, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда бўлган. Ижодий давоми…

Муаззамхон (1833-1917)

Муаззамхон Мирсаид қизи (19-асрнинг 2-ярми, Хўжанд — 1917, Жиззах) — шоира. Муаззамхон ўзбек ва форс мумтоз адабиёти намояндаларининг ижоди билан чуқур танишган, аруз вазнини мукаммал ўзлаштирган ва ҳар иккала тилда ҳам ижод қилган. Муаззамхоннинг 1000 мисрадан ортиқроқ девон тартибида тузилган давоми…

Махмур Коризий (1820-1876)

Абдулкарим Барот ўғли Махмур Коризий 1820 йил Жиззахга қарашли Кориз қишлоғида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У 16 ёшларида Фарғона водийсининг марказий шаҳарларидан бирига таҳсилни давом эттириш учун боради. Бир шеърида эса йигирма беш ёшларида яна Жиззах воҳасига қайтиб келганини давоми…

Рожий Хўқандий (1871-1924)

Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари акс этган, инсоннинг жамиятда тутган ўрни ва қадр-қимматига баҳо берилган. давоми…

Ғурбат (1850/53-1918)

Ғурбат (тахаллуси; асл номи Абдулла Махдум Каримберди ўғли) (1850/53 — Фарғона вилояти Бешариқ тумани — 1918) — шоир. Қўқонда Муҳаммад Алихон мадрасасида ўқиган. Ўзбек ва тожик тилларида диний-тасаввуфий ва дунёвий мавзуларда ижод қилган. Асарларининг катта қисмини лирик ғазаллар ташкил этади. давоми…

Писандий (1816-1918)

Авазмуҳаммад Ёрмуҳаммад ўғли Писандий 1816 йилда Қўқондаги Мулла Бошмон маҳалласида туғилган. У ёшлигиданоқ ота касби косибчилик (атлас тўқиш)ни эгаллайди, дастлаб маҳалла домласида, сўнг Қўқондаги Охун девон мадрасасида таълим олади. У ўзбек ва форс тожик адабиёти классикларининг меросини ўрганди ва ҳар давоми…

Вола (1770-1842)

Вола (тахаллуси; асл исми Эшонхўжа Мириноятулло ўғли) (1770 — Самарқанд вилояти Иштихон тумани — 1842) — ўзбек шоири. Возеҳнинг «Суҳбатдошлар таржимаи ҳолидан дўстларга туҳфа» тазкирасида келтирилишича, Вола туғма кўзи ожиз бўлган. Шунга қарамай у туркий ва форсий тилларда ижод қилган. давоми…

Вафоий (XVII-XVIII аср)

Вафоий XVII асрнинг охири, XVIII аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоирдир. Ҳозиргача унинг девони топилгани йўқ. Мунис Хоразмий ўзининг «Фирдавсул-иқбол» асарида Вафоий ижодига юксак баҳо беради.Муниснинг айтишича, Вафоий истеъдодли шоир бўлиш билан бирга наққош ва.яхши бинокор уста меъмор ҳам давоми…

Маъдан (1762-1838)

Маъдан – Одинамуҳаммад Авазмуҳаммад ўғли (1762, ҳозирги Тожикистон Ашт тумани — 1838) — шоир. Камина тахаллуси билан шеърлар ёзган. Шеъриятдаги шуҳрати бутун Қўқон хонлигига тарқалган. Мадалихон таклиф қилганда, шоир саройга боришдан бош тортади. Маъдан шеърларидан девон тузган, бир қанча шеърлари давоми…

Пошшохожа (1480-1547)

Пошшохожа, Пошшохўжа Абдулваҳобхожа ўғли, Хожа (1480, Нисо — 1547, Бухоро) — шоир, давлат арбоби ва йирик уламо. Отаси — Абдулваҳобхожа Сулаймонхожа ўғли ўз даврининг йирик тасаввуф шайхи ва шоири бўлган. Пошшохожа Нисо ва Марв мадрасаларида таҳсил олган. Муҳаммад Шайбонийхон қозоқ давоми…