Шариф Юсупов. Хоннинг сўнгги илинжи (биринчи мақола)

Худоёрхоннинг Англияда, қиролича Виктория ҳузурида бўлгани, хонлик тақдири борасида у билан музокаралар олиб боргани ҳақидаги ҳужжатлардан хабардормисиз? Бу хон учун Ватанни мустамлакачилардан асраб қолишнинг сўнгги чораси эди. Худоёрхоннинг бу йўлда чеккан заҳматлари озмунча эдими?

Хайриддин Султонов. Томоша (ҳикоя)

Қишлоққа бормасликнинг иложи йўқ эди. Саид уф тортиб, кўзларини юмди. Қишлоққа боргач… …қори эрий бошлаган ола-чалпоқ, сирпанчиқ йўллардан тойғана-тойғана, четан деворлари қулаб ётган ҳовлига кириб боради. Қишлоқ уйи, зебсиз гўшалар. Ҳайҳотдек ҳовли этагидан — молхона ёнидаги гунг ўюмидан ҳовур кўтарилади, давоми…

Бону (1837-1891)

Бону (тахаллуси; асл исми Самар Бону Сирожиддин қизи) (1837, Ўш — 1891, Андижон, Мингтепа қишлоги) — ўзбек шоираси, маърифатпарвар. Ҳувайдонинг чевараси. «Мерос дедим бобомлардин» маснавийсида Ҳофиз, Навоий, Шамс Табризий, Аҳмад Яссавий ва бобоси Ҳувайдони тилга олиб, шоирлик истеъдоди ота-бобосидан мерос давоми…

Доъий (1824-1909)

Доъий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хожа Муҳаммад Юсуф Охунд) (1824 — Хива — 1909) — ўзбек шоири. Хива ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида мударрис, шаҳар жоме масжидида воиз (ваъз айтувчи) бўлиб хизмат қилган. Чин севги ва садоқат, давоми…

Узлат (1752/58 – XIX аср)

Асли исми Муҳаммад Шариф бўлиб, Узлат (Узлатий), Маҳжур, Нодир (Нодирий), Шариф (Шарифий) тахаллуслари билан ўзбек ва тожик тилларида ижод этган бу шоир Қўқон адабий муҳитидаги сўз санъаткорлари қаторига киради. Шоир Узлат ҳаётига доир айрим маълумотлар шоирнинг ўз асарларида ва Фазлийнинг давоми…

Шавқий Каттақўрғоний (1785-1861)

Шавқий Каттақўрғоний (тахаллуси; исми Муҳаммад Шариф) (1785 — Каттақўрғон тумани — 1861) — шоир. Бухородаги Говкушон мадрасасида таҳсил олган. Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод қилган. Унинг бир девон ва турли баёзлардаги лирик шеърларининг умумий ҳажми 3000 мисра атрофида. Булар давоми…

Равнақ (1725-1805)

Паҳлавонқули Равнақ (1725—Хоразм — 1805) — шоир. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида ўқиган. Дастлаб Хива хони Абулғози Соний (1742—47) ни мақтаб шеърлар ёзган. 1768 йилда тахтга ўтирган Ғойибхон таъқибидан қочиб, бир неча йил сарсон-саргардонликда юрган. Сўнг Хива мадрасаларидан бирининг ҳужрасида фақирликда ҳаёт давоми…

Роқим (1742-1814)

Роқим (тахаллуси; исми номаълум, 1742 — Хоразм — 1814/15) — шоир, хаттот. Ижодда Навоий ва Фузулийга эргашган. Ўзбек ва форс тилларида, мумтоз бадииятнинг деярли ҳамма жанрларида ижод қилган. Анъанавий ишқий лирикаси ва ижтимоий масалаларга оид шеърлари ижодида муҳим ўрин тутади. давоми…

Андалиб (1712-1780)

Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахминан 1712—Урганч— 1780) — туркман шоири. Ўзбек ва туркман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах ва бошқа жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига мухаммаслар давоми…

Гадоий (XV аср)

Гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403/04 — 15-аср охири) — шоир. Ғазал жанри,  аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. Асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. Гадоий ўз ижоди билан 15-аср ўзбек давоми…