Михли Сафаров. Машҳур китоблар тарихидан: Биз билган ва билмаган Мюнхаузен

XVIII аср — олмон халқи маданиятининг энг шон-шавкатли бир даври ҳисобланади. Худди шу асрда Олмония дунёга адабиёт, санъат ва илмий тафаккурнинг бир талай буюк намояндаларини берди. Ҳёте, Шиллер, Ҳелдерлин, Гофман, Ҳегел, Шеллингдек даҳо адиблар, шоирлар, файласуфлар — мана шу асрда давоми…

Мавлуда Иброҳимова. Кайфият (ҳажвия)

Ёзувчининг икки кўзи муҳаррирда. У эса жиддий, гўё ҳозир маҳбус устидан ҳукм ўқийдиган судядай, қовоқларини уйиб ҳикоя ўқирди. — Лекин, ёмон эмас, чёрт! — тантанали эълон қилди муҳаррир. — Сюжет яхши. Аммо… — бир зум сукут сақлади у. Ёзувчи нақ давоми…

Эркин Самандар. Жазо (ҳикоя)

Гўё Энахон аяни катга кимдир михлаб ташлаган. Ўрнидан туриши уёқда турсин, ёнбошига ағдарилиши амримаҳол. Мана, ҳозир у ўнг томонига ўгирилмоқчи, чунки чалқанча ётаверишдан елка ва беллари тарашадай қотиб қолган. Лекин ўша “мих” қўйиб юбормаяпти. Қандай бўлмасин, у ёнбошлаб ётиши керак, давоми…

Мирмуҳсин. Рашк ва ишонч (ҳикоя)

Адабиёт майдонида бир қадар кўзга ташланиб қолган ёш шоира Иродахоннинг кекса адиб билан танишиб, устоз сифатида алоқа боғлагани Амирга ёқмади. Эр ва хотин ўртасида бир кимсанинг, гарчи отаси тенги бўлса ҳам, пайдо бўлгани қайси эрга ёқарди?! Шубҳалар кетидан шубҳалар… Ирода давоми…

Маягўзал Чориева. Ижоднинг сирли олами

Ҳар қайси ижодкор ўзича бир олам. Ёзувчи ёки шоир асарларида акс этган ҳаёт ҳақиқатлари, аслида, ана шу оламнинг турфа манзараларидир. Бадиий ижод психологияси билан шуғулланган олимларнинг таъкидлашларича, муайян бир асарнинг теран таҳлилига эришмоқ учун муаллифининг феъл-атвори, таржимаи ҳоли, дунёқараши, болаликда давоми…

Нурали Қобул. Кечаги кун (ҳикоя)

Йилларга чўзилган танаффуcдан сўнг биз боғ ҳовлидаги дуркун ўрик дарахти соясида суҳбатлашиб ўтирар эдик. Ҳар иккимизнинг сўз оҳангимиз ва юз қиёфамиздан бу кўришувдан мамнунлик ҳисси акс этиб турарди. — Биз ҳам икки юмалаб тижоратчи бўлиб қолдик, ака, — деди Толибжон давоми…

Умарали Норматов: «Энг муҳим муаммо» (2003)

— Устоз, бугунги адабий жараёндаги Сизни қизиқтираётган, ўй-мулоҳазага ундаётган энг муҳим муаммо нима? — Шерали, биламан, самимий эҳтиром белгиси ўлароқ ҳар доим бўлганидек, менга “Устоз” деб мурожаат этаётирсиз. Бунинг учун раҳмат. Бироқ, очиғи шундай мурожаат менга бироз малол келади. Тўғри, давоми…

Эшқобил Шукур. Пул санаётган одам (ҳикоя)

“Фақат пул, пул!”Дея кулдим мен.Бироқ бир лаҳза ўтмайСезиб қолдимЎзим ҳам пул ҳақда ўйлаётганимни. Исикава ТАКУБОКУ Бугун унинг туғилган куни… Тасодифни қарангки, унинг қизи айнан шу куни, июннинг ўн еттисида туғилган. У бугун йигирма еттига, қизчаси эса етти ёшга тўлади. Уйда давоми…

Неъмат Арслон. Синов (ҳикоя)

I Михлиев норози қиёфада бош чайқади: “Нега ёлғонни ёзишади? Ким буни амалда синаб кўрган? Ким исботлаган? Туя деган жонивор жазирама чўлда ўн беш кунгача оч ва сув ичмасдан юра олармиш…”. Бирдан унинг сув ичгиси келди. Юзидан ҳамон сўнмаган заҳарханда кулги давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Америкалик қўшниларим (ҳажвия)

Ишдан қайтсам, хотиним гап топиб қўйибди: ёнимиздаги ҳовлига янги қўшнилар кўчиб келаётган эмиш. Яна қаердан денг. Нақ Амриқодан.— Қўйсанг-чи, қаердаги гапларни топасан-а?— Ишонаверинг, аллақандай уюшмами, жамиятнинг йўлланмаси билан урф-одатларимизни ўргангани келаётган эмиш. — Ана, энди қўшнилар билан ҳам таржимон орқали давоми…