Ҳотам

Ўтган қадим замонда, қуёш чиқар томонда бир камбағал одам яшаган экан. Унинг Ҳотам деган  ёшли ўғли бор экан. Камбағал ўлгандан кейин унинг хотини ўғли Ҳотамни боқолмай Дадабой деган камбағалга топширибди. Дадабой ҳам Ҳотамни боқолмай бозорга олиб бориб, Жалол деган бойга давоми…

Ота васияти (2)

Бир одамнинг уч ўғли бор экан, ўладиган вақтида катта ўғлини чақириб: — Ўғлим, мен ўлсам уч кун гўримни пойлайсанми? — дебди. Ўғли: — Йўқ, мен пойламайман, — дебди. Отаси ўртанча ўғлини чақириб: — Ўғлим, мен ўлсам сен гўримни уч кун давоми…

Ғуломбачча

Бор эканда йўқ экан, қадим замонларда бир мамлакат бор экан. У мамлакатнинг қоидаси бўйича камбағаллар ўз болаларини сотар эканлар. Шу шаҳарда бир камбағал кампирнинг бир ўғли бор экан. Бу кампирнинг тирикчилиги танг бўлиб, бир болани боқишга ҳам ожиз экан. Ахири давоми…

Қаҳрамон

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, тошбақа тарозбон экан, қурбақа ундан қарздор экан. Қадим замонларда ажойиб бир шаҳар бор экан. давоми…

Рустамзод ва Шерзод

Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан. Қадим замонларда бир мамлакатда бир камбағал бор экан. У камбағалнинг иккита ўғли бор экан. Ўғилларидан бирининг оти Рустамзод ва бирининг оти Шерзод экан. Уларнинг оналари ўлган экан. Бу камбағал бобо мардикор ишлаб, давоми…

Сунбул билан Гул

Қадим замонда бир бой бор экан. У хотини билан жуда ҳам аҳил ва хушвақт умр кечирар экан. Бойнинг икки ўғли бор экан. Каттасининг исми — Сунбул, кичигининг исми — Гул экан. Болалар мактабга бориб, яхши ўқишибди. Кунларнинг бирида Сунбул билан давоми…

Ҳасан билан Ҳурилиқо

Бурун замонда, Шарқ мамлакатларининг бирида Аҳмаджон деган савдогар бор экан. Унинг Ҳасан деган ўғли ва Ҳурилиқо деган қизи бор экан. Ойлар, йиллар ўтибди. Ота-онаси ўлиб, Ҳасан билан Ҳурилиқо етим қолибди. Ҳасан бир бойнинг эшигида хизмат қилиб юрибди. Бир қанча вақт давоми…

Подачининг қизи

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда узоқ юртда бир подачи бор экан. Унинг хотини анча вақт касал ётиб, ахири ўлибди-да, ёлғизгина бир қизи етим қолибди. Подачи бир тул хотинга уйланибди, иккинчи хотин бир қиз эргаштириб келибди. Етим қизга давоми…

Эчкининг ўч олиши

Бир бор экан, бир йўқ экан, баланд тоғ бағридаги серўт, кўм-кўк водийда бир эчки ўз болалари билан яшар экан. Биринчи боласи Булбули, иккинчиси Гулсари, учинчиси Саргули, тўртинчиси Хамиртуруш, бешинчиси Мирвахўриш, олтинчиси Лолақизғалдоқ деб аталар экан. Эчки болаларини жуда ҳам севар, давоми…

Подшо билан чумоли

Бир подшо бўлган экан. У ўзини энг ақлли, фаросатли ва сўзга чечан, деб ҳисоблар экан. Кунларнинг бирида шу подшо бир неча минг кишилик лашкари билан шикорга чиқмоқчи бўлибди. У қурт-қумурсқа, чумоли ва ҳамма ҳашаротларга хабар юбориб, ўн кунгача ер юзига давоми…