Баҳром ва Шерзод

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бор экан. Унинг Баҳром деган битта-ю битта ўғли бор экан. Баҳром ақлли, ҳушёр бола экан. Бу бола ёшлигидан ҳунар ўрганишга қизиқиб, темирчилик, дурадгорлик, тикувчилик, сартарошлик каби олтмиш тўққиз ҳунарни ўрганибди. давоми…

Мурқумомо

Бир камбағал чол дашт-биёбонлардан ўтин териб, уни сотиб кун кўрар экан. Бир куни у туш пайти ўтин териб, чарчаб ухлаб қолибди. Тушида бир қуш парвоз қилиб учиб келиб, тахланган ўтин ичига кириб тухум қўйибди-да, яна учиб кетибди. Чол бир вақт давоми…

Опа-ука

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир чол бор экан. Унинг хотини ҳар икки йилда иккитадан бола туғар экан. Орадан бир неча йил ўтибди, чолнинг болалари жуда кўпайиб кетибди. Бу болаларни боқиш жуда қийин бўлиб қолибди.Ўзларининг ҳам қоринлари ҳеч тўймас давоми…

Ўйнанг, кучугим, ўйнанг!

Ўтган замонда бир чолнинг учта қизи бўлиб, ўғли йўқ экан. Кунлардан бир куни, чол жуда оғир касал бўлиб қолибди. Чолнинг касалини биронта табиб ҳам тузата олмабди. Ниҳоят, табиблар чолга олмурут шохини қайнатиб ичганидагина соғайиб кетишини айтишибди. Олмурут шохини олиб келиш давоми…

Чўпон Али

Ўтган замонда бир золим, қонхўр хон бўлган экан. Хоннинг тўрт хотини бўлиб, битта ҳам фарзанд кўрмаган экан. Хон умрининг охирида энг кичик хотинидан бир ўғил кўрибди. Кундан кун, ойдан ой, йилдан йил ўтибди. Ўғли ўсиб улғайибди, қомати келишган, ақли расо, давоми…

Вафо

Ўтган замонда бир йигит бор экан, у отасидан қолган молларнинг ярмини сарф қилиб, бир қизга уйланибди. Қолган давлатини хотини билан еб ётаверибди. Давлат кундан-кунга камайибди. Кунлардан бир куни хотини эрига:— Энди сиз бундай бекор ётаверманг. Ё қолган давлатингизни сотиб савдогарчилик давоми…

Маҳмуд ямоқчи

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда Балх шаҳрида Маҳмуд деган бир ямоқчи қари онаси билан яшар экан. Улар камбағал яшаганликлари боис, Маҳмуд ямоқчи уйланишга қурби етмас экан. Кунлардан бир кун Маҳмуд бозорда ямоқчилик қилиб ўтирганида қаршисига бир чол давоми…

Нурилла бойвачча

Ўтган замонда Самарқандда бир катта бой ўтган экан. Унинг Нурилла деган ёлғиз ўғли бўлган экан. Кунларнинг бирида бой:— Эй ўғлим, мен ўлиб кетаман, менинг уч ерда дунёим бор, — деб ҳаммасини кўрсатибди. — Ётиб есанг бу дунё ҳеч нарса бўлмайди. давоми…

Бой билан новча

Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, Зомин юртида бир бой бор экан, унинг бир новчаси бор экан. Кунлардан бир куни бой бир нарсадан таъби хира бўлиб, новчасини койибди. Новча аразлаб Зомин қозисининг олдига борибди. Қози:— Ҳа, нима арзинг давоми…

Золим подшо

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бор экан. У, шу қадар золим ва жоҳил эканки, таъбига келган ҳар қандай номаъқул ишни ҳам қилаверар экан.Бир кун подшо жарчи қўйиб чақиртирибди: “Кимки ўлса, эгаси уни мозорга томма-том элтиб давоми…