Бўри ва тулки

Кунларнинг бирида бўри оғзида катта бўлак гўштни тишлаб келаётган эди. Олдидан тулки чиқиб қолибди. Тулки қараса, бўрининг оғзида катта гўшт. Тулки:
— Бўривой, қаердан келяпсан? — дебди. Бўри:
— Попдан, — деб юбориши билан оғзидаги гўшт тушиб кетибди. Худди шуни кутиб турган тулки гўштни илиб кетибди. Бўри оч қолибди. Бир неча кундан кейин қорни оч бўри тулкини кўриб қолибди. У оғзида катта бўлак гўшт тишлаб келаётган эмиш. Бўри:
— Тулкивой, қаердан келаяпсан? — деб сўраса, тулки оғзидаги гўштни маҳкам тишлаб туриб, “Ғиждувондан”, деб қочиб кетган экан.