Нодим (1844-1910)

Нодим Намангоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Сулаймонхўжа Улуғхўжа ўғли) (1844 — Наманган —1910) — шоир. Саидқулибек мадрасасида таҳсил кўрган. Араб, форс тилларини ўрганган. Қўқон ва Тошкентда бўлган, фан-техника янгиликлари, рус маданияти, адабий ва маданий доиралари билан яқиндан танишган. Бухоро, Самарқанд (1899), давоми…

Рожий Хоразмий (XIX аср)

Рожий (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Юсуф Маҳзум ибн Хўжамберди; 19-аср 30-йиллари — Хива — 20-аср боши) — шоир, таржимон ва хаттот. Шеърларининг етакчи мавзуи — ишқ-муҳаббат. Мумтоз адабиёт анъаналарини ижодий давом эттирган, унга янги мавзу ва образлар олиб кирган. Ғазалларида давоми…

Мутриб Хонахаробий (1865-1925)

Мутриб Хонахаробий (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Ҳасан Ҳожи Табиб ўғли), (1865-Хива-1925) – шоир. Хивадаги Муҳаммад Аминхон мадрасасияа таҳсил олган. Мақомчи-бастакор сифатида ҳам машҳур бўлган (Мутриб—созанда, тахаллуси шундан). Мутриб Хонахаробийнинг серқирра иқтидорини юқори баҳолаган Феруз уни саройга жалб этиб, девонбегилик вазифасига давоми…

Аҳмад Табибий (1869-1911)

Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исмшарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, давоми…

Мутриба (1894-1964)

Саломат Парда қизи Мутриба 1894 йилнинг 20 августида Каттақўрғоннинг Қаландархона маҳалласида мактабдор мулла оиласида туғилди. 12 ёшида қизлар мактабини битиргач, мустақил мутолаага берилди. Адабиётга меҳр-иштиёқи зўр бўлган ёш Саломат Навоий, Ҳофиз, Бедил каби улуғ шоирлар ижодини ўрганди. 14-15 ёшидан бошлаб, давоми…

Нозимахоним (1870-1924)

Нозимахоним (1870 – Тошкент — 1924) — шоира. Ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи журналист-публицист. Татар, араб ва форс тилларини ўрганган. Оренбург ва Қозонда чиқиб турган матбуотни мунтазам кузатиб борган. Европа адабиёти ва маданияти билан таниш, эркпарварлик ғояларидан баҳраманд бўлган. Ўзбек давоми…

Фақирий (1880-1925)

Фақирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдураззоқ Абдужаббор ўғли) (1880 — Хива яқинидаги Бўзхона қишлоғи — 1925) — шоир, хаттот ва наққош. Хивадаги Оллоқулихон мадрасасида ўқиган. Шарқ мумтоз адабиётини ўрганиб, ўзи ҳам шеърлар ёза бошлаган. Отасидан ёғоч ва тангага нақш ўйиш санъатини давоми…

Абдураззоқ Бимий (1850-1926)

Бимий 1850 йили Андижоннинг қишлоғида замонасининг ўқимишли оиласида туғилди. Ёшлигидан илм-фанга зўр ҳавас қўйган Абдураззоқ ўзбек, форс ва араб тилларини, шунингдек, классик мусиқа, хаттотлик илмини ҳам қунт билан ўрганади.Бимий ўз ижодини жуда эрта бошлайди. Катта истеъдоди ва меҳнати, тинимсиз изланиши давоми…

Ноқис (1860-1929)

Ноқис (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдулқодир Муҳаммадшокир ўғли) (1860 — Каттақўрғон — 1929) — ўзбек шоири. Каттақўрғон, Бухоро мадрасаларида ўқиган. 1895 йилда Каттақўрғонга қайтиб, мадрасада мударрислик қилган, деҳқончилик билан шуғулланган. Саъдий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқага эргашган, улар ғазалларига мухаммаслар боғлаган. давоми…

Мунтазир (1831-1889)

Мунтазир (тахаллуси; исми Юсуфқори) (1831, Қўқон — 1889, Андижон) — шоир. Қўқондаги «Мадрасаи олий»ни тугатгач, мударрислик қилган. У Низомий, Ҳофиз, Навоий, Бедил асарларини чуқур ўрганган. Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳаййир, Рожий Марғинонийлар билан яқиндан танишган, адабий ҳамкорлик қилган. Худоёрхон ўғли давоми…