Мунший (XIX аср)

XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Асл исми Мулла Қодир қулдир. Хон саройида ишлаган.

* * *

Эй пари, лаъли лабинг қанди мукаррардек лазиз,
Сўзларинг, жоно, кўнгилга шаҳди шаккардек лазиз.

Жон берур лаълинг таманносида Хизр ила Масиҳ
Ким эрур лабташналарға ҳавзи кавсардек лазиз.

Халқаи зулфинг бино гўшида кўнглим домидур
Донаи ҳолинг юз узра мушки анбардек лазиз.

Фақр элин султониман меҳнат диёридир ерим
Гарди роҳинг бошим узра тожи афсардек лазиз.

Маснадинг гар бўлса туфроғу либосинг эски шол
Бу тажаммул Муншиё ҳоқони афсардек лазиз.

* * *

Шиква қилсам айб эмас бу чархи кажрафтордин
Тийра бўлмиш табъи поким ушбу бадкирдордин.

Айларам булбул каби тинмай фиғону нолалар
Гулистони даҳр аро юз доғ ғами осордин.

Эй кўнгул сен ошнолиғ шиквасин бас айлағил
Ким кўрибдур сен кўрарсен ёрлиқ ағёрдин.

Дин ила дунёсини ул вақф Шокирхон этар
Гўйё маҳшар куни битган барот шаштордин.

Қаддими гардуни дунпарвар фалак чун ё наби
Айлади ғам боридин қилмай ибо қаҳҳордин.

Бу жаҳон аҳлиға кўплардин вафодор айладим
Кўрмадим жабру ситам ўзга бир ағёрдин.

Ўз азиз ул қадрим айлар ўзгаларга ёрлиқ
Сен агар борсанг этар фил жумла ул ночордин.

Хуш насибли бандаи солеҳга бўлгил ҳамнишон,
Ҳажр аро қўйғай боша то қуббаи гилдордин.