Аҳмад Табибий (1869-1911)

Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исмшарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган.

Ўзбек ва форс-тожик тилларида, мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 5 девон — «Туҳфат ус-султон», «Мунис ул-ушшоқ», «Ҳайрат ул-ошиқин» (ўзбек тилида), «Миръот ул-ишқ», «Мазҳар ул-иштиёқ» (форс-тожик тилида) тузган. Уларда реал ҳаётни, соф муҳаббатни улуғлаган («Айладинг», «Озоридур» ва б.).

Табибий ўзбек адабиётида мухаммас жанрини ривожлантирган: Навоий, Саъдий, Жомий, Зебуннисо, Мунис, Огаҳий, Мирзо Ғолиб ва бошқанинг ғазалларига 518 та мухаммас боғлаган. Хоразм шоирлари ҳақида «Мажмуат уш-шуарои пайрави Феруз Шоҳий», «Мажмуаи мухаммасоти аш-шуарои Феруз Шоқий» (1909) тазкираларини тузган. Иккинчи мажмуаси, асосан 33 шоир мухаммасларидан ташкил топган. Унда даставвал Огаҳий ғазалларига, сўнг Феруз шеърларига богланган мухаммаслар, кейин эса Ферузнинг «Оромижон нигорим, сарви равон нигорим» ғазалига тахмис, мухаммас ва мусаддаслар келтирилган. Хотима қисмида эса шу тўпламга кирган Умидий, Доий ва Хаёлийнинг вафоти ҳақида хабар, Баёнийнинг «Мажмуат уш-шуарои пайрави Феруз Шоҳий»га ёзган тақризи берилган.

Табибий «Вомиқ ва Узро» қиссасининг ўзбекча шеърий (маснавий) вариантларини яратган (8100 байт). Фузулийнинг «Ҳафт жом» асарини форстожик тилидан ўзбекчага таржима қилган. «Етти равза» номли асар ҳам ёзган. Асарларининг бир неча қўлёзма ва тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланади.

ҒАЗАЛЛАР

Фалак золики андоқ бордурур бир турпа айёра,
Ки ҳарким жуфт анга бўлса қилур албатта аввора.

Демай яхши-ёмон токим гадоу шаҳ, чекарда тиғ,
Бу янглиғ кўрмади ҳеч кимса жаллоди ситамкора.

Нечук уммид этарсан меҳрибонлиғ расмин андоқким,
Назар шаклига қилсанг холидур оқу, юзи қора.

Риёзат бирла еткур нафсинга, ориф эсанг, таъдиб,
Ки ҳаргиз маърифатга бошламас йўл нафси аммора.

Халойиқ кўнглига аччиғ сўзунг нишин етурмаким,
Қабули марҳам этмас ҳеч бир важҳ ила бу ёра.

Топилғай бу сифат гулким қилур кўнглунг писанд этмас,
Очиб ибрат кўзин қилсанг жаҳон боғига наззора.

Аруси даҳр макридин, Табибий, эҳтиёт этким,
Санинг(дек) нечани қайд ичра чекти ушбу маккора.

* * *

Бу оламда кишиким пок қалбу соф ботиндур,
Ҳамиша фақр кунжида қаноат бирла сокиндур.

Бировким бўлмаса кўнглида они бешу кам фикри,
Ташовиши ҳаводис ваҳмидин албатта эминдур.

Қочарсан таънадин гар ихтилот этсанг халойиқға,
Ки олам халқи яксар бир-бири ҳаққида тоиндур.

Нетонг гар кўрмаса роҳат юзини даҳр аро улким,
Ўзига пеша айлаб кизб атворини хойиндур.

Агар одам эсанг оғритма одам кўнглини зинҳор,
Ки аҳли маърифат наздида каъба қалби мўъминдур.

Илоҳий, гар Табибий ҳамроҳини қилмасанг тавфиқ,
Анга азм айламоқ роҳи фано сори на мумкиндур.

* * *

Оламга боқсанг ҳосили бошдин-аёқ, кулфат эрур,
Бир роҳатннинг кейнида беҳадду сон меҳнат эрур.

Бир ошиқиким лаҳзаи топса висоли дилбарин,
Доим ҳамул бечораға, сўнгра ғами фурқат эрур.

Ҳар кимсаким коми дилин гар топса ондин ҳар нафас,
Онинг насиби борҳо ҳирмон била ҳасрат эрур.

Йўқдур жаҳонға зътимод ушбу жиҳатдин, эй кўнгул,
Ким инқилоб этмак анга даврон аро одат эрур.

Ҳаргиз Табибий кўнглинга келтурма фикри бешу кам,
Ким они севмас даҳр аро ҳар кимиким хушбахт эрур.

* * *

Гар ул ойнинг базми васлида бўлур ағёр жамъ,
Рашкдин бўлғуси жонимда ғаму озор жамъ.

Эмдида жамъ айлайин хотир, нечукким айламиш
Ишвау, нозу, адоу, ғанжу, шева ёр жамъ.

Бир кеча, эй шўх, келким мақдаминг осориға.
Айламишдур дидаи гирён дури шаҳвор жамъ.

Йиғнамиш боғингни кўнглум ул сиФат шавқ ила ким.
Ҳирс аҳли айлагайлар дирҳаму динор жамъ.

Бордурур юз фитна чун шарру фасоди боиси,
Дилда кина қилмағил, оқил эсанг, зинҳор жамъ.

Фазл жамъ эт лекин эл озоридин ғам емаким,
Тош егай бошға яғоч чун айлади асмор жамъ.

Ҳар бири масъуд бир фарзанди дилбандинг эрур,
Эй Табибий, айлагил жон борича ашъор жамъ.

* * *

Шўхлар гарчи жаҳонда бордурур асру малиҳ,
Барчасидин лек эрур ул дилбари гулрў малиҳ.

Бошқа дилбар васли ичра шодлиғидин, эй пари,
Ул париваш ишқида чеккан манга қайғу малиҳ.

То тамошо қилмишам қаддин хиром эгкан чоғи,
Йўқ кўзумга жилваи шамшод ила ножу малиҳ.

Базм аро қайси малоҳат васфини айлайки ёр,
Нағмаи мутриб малиҳу, бодаи хушбў малиҳ.

Лаълиға ваҳ не сифат кавсар бўлур монандким,
Оби ҳайвондек қачон бўлғусидур ҳар сув малиҳ.

Чунки топмиш Лайлининг чашмига андак нисбати,
Кўринур Мажнунға ушбу важҳдин оҳу малиҳ.

Зоҳид истар жаннату, мен ёр куйин борҳо,
Ул анга ширин эрур, лекин мангодур бу малиҳ.

Тарк ишқин не сифат қилғумки, анда бордурур
Ҳусни дилкаш, зулфи сунбул, нутқи хуш, кулгу малиҳ.

Эй Табибий, жаҳд эт бедор ўзинг қил ҳар саҳар,
Гарчи бордур кўзларингға ғафлату уйқу малиҳ.

* * *

Ваҳ не хуш ўлғуси дурур айлаб карам дилдор субҳ,
Гулшанда ичса сен била гар соғари саршор субҳ.

Чун субҳ уйқуси эрур албатта накбат мужиби,
Ғафлатда ҳаргиз ётмағил оқил эсанг зинҳор субҳ.

Ҳар неча қолсанг дарду ғам ичра паришон бўлмаким,
Нечунки шоми тийранинг боқсанг сўнгида бор субҳ.

Кўнглингга, эйким, истасанг андоза ишрат туз тараб
Дилдорнинг илгин тутуб сайр айлагил гулзор субҳ.

Сен ҳам, Табибий, уйқуға майл айламай олам аро,
Айлаб мусаффо хотиринг қил фикрат-и ашъор субҳ.

* * *

Қўлиға базм аро олғач муғанний ногиҳон ғижжак,
Берур овози хуш бирла улус жисмиға жон ғижжак.

Не тонг ғам кўҳини бир зарра кўзга илмаса ҳаргиз,
Кишиким айламиш огушида онинг макон ғижжак.

Ажаб йўқ бандаси бўлса рубобу, барботу, қонун
Тузулган чоғи мутриб илгида бир хушбаён ғижжак.

Магар бир мутриби озодани ишқи асиридур,
Ки ҳар мажлисда сўз айлар, қилур асру фиғон ғижжак.

Ажам бирла Ҳижоз аҳлини бешак айлагай нола,
Тараннум қилғай «Ушшоқу», «Ироқу», «Исфаҳон» ғижжак.

Бу янглиғ ноласи таъсир қилмас эрди инсонға,
Фалак жавру жафосин чекмаса эрди ниҳон ғижжак.

Муғанний, мунтазирдур нағмаи ғижжакка базм аҳли,
Тараҳҳум айлабон соз айла эмди бир замон ғижжак.

Хуш ул базмини анда тузсалар тасниф нафас ичра,
Балобону, дафу, танбуру, чангу бастон ғижжак.

Табибий топғусидур, дўстлар, файзи тараб беҳад
Қўлиға базм аро олғач муғанний ногиҳон ғижжак.

* * *

Макон этгач ўзига гар жинондек гулситон булбул,
Нетонг тинмай чекар субҳу масо оҳу фиғон булбул.

Чаманда бор экан не-не сифат файзу сафо доим,
Халойиқға қилур жонбахш ун бирла баён булбул.

Анингдек қиссаи ишқ ўлди тул аҳбоб андоқким,
Ўқур ҳар шохида гул узра юз минг достон булбул.

Буким дилкаш наволар чеккуси тинмай чаман ичра,
Чаман файзини топмишдур магар беҳадду сон булбул.

Нетонг наззораи ҳуснинг манга жонбахш эса, эй шўх,
Ки гулга боқибон топғуси асру тоза жон булбул.

Ғанимат англағил булбулни, эй гул, нағмасин тун-кун,
Ки гулшан ичра сан-сан мезбону меҳмон булбул.

Нетонг жаҳл аҳли бирла тутмаса илм аҳли улфатким,
Қачон зоғу зағон бирла бўлурлар ҳаммакон булбул.

Мени гўё қилурсан, ай парипайкар, юзунг очиб,
Ки очилғон гул, очғуси тараннумға забон булбул.

Илоҳий, то баҳор айёми оламда бўлур ҳар йил,
Илоҳий, токи бўлғусидур анда нағмахон булбул…

Табибий даҳри дун андуҳи андоқ ом оламға,
Ки гул онинг жафосидин не эмин, не амон булбул.

* * *

Тутмағон бўлса манга назм ичра руҳи Жомий жом,
Не учун суръат била дегум Навоийдек калом.

Ҳофизи Шероздин файзи манга етмас эса,
Бас недин ашъоридин файзи манга етур мудом.

Саъдийи ширин забондин топмаган бўлсам мадад,
Ҳузн ила хушнудлиқни тенг нечун кўргум тамом.

Кўрмасам Мирзойи Бедил илтифотин, не учун,
Вақт аро сўз била назм айлагумдур интизом.

Боқмас эрса ишқ ичра буки мастон шоҳ манга,
Сўз майидин бўлмас эрдим бу сифат масти мудом.

Руҳи қудсий кимсага ким қилмас эрса тарбият,
Сўзига таъсир қайдин олгусидур субҳу шом.

Гар масиҳ анфосидин фируза ҳосил қилмаса,
Қай Табиб ўлгуси ҳозиқ хастага, эй некном.

* * *

Тонг эрмас тўн кийиб ўлсамки йўқ бу қиш манга пўстин,
Агарчи хотиримда жилвагардур борҳо пўстин.

Демай пўстинниким ўзга либосим ҳам қолин эрмас,
Илоҳий, қил манга айлаб карам эмди ато пўстин.

Адамдин то келиб қилдим бу қишлоқ хонани маскан,
Киярга топмадим умрим ўтуб ман бенаво пўстин.

Не бахти шумдиндурким, манго етмас бириси ҳам,
Агарчи беҳисобу ҳад эрур олам аро пўстин.

Совуқдин гаҳ қочиб кирсам ичига қолтираб, қақшаб,
Танимға парвариш қилғай эди мисли ано пўстин.

Агар пўстин совуқда пўстдин эрмас эса, аҳбоб,
Недин қишда талаб айлар фақиру ағниё пўстин.

Қиш ичра иккимизга борҳо мақсад эрур буким,
Отамға орзу чакман, мангадур муддао пўстин.

Бу қиш ичра тараҳҳум айлабон мискин Табибийнинг
Тани урёниға бергай худо чакман ва ё пўстин.

* * *

Не хушдур фасли гул боғ ичра бир зебо санам бўлса,
Анинг ёнида нўш айларга гулгун жоми жам бўлса.

Тутуб гулчеҳра соқийлар бу базм ичра паё-пай жом,
Алардин ҳам нишоти айш ҳосил дамбадам бўлса.

Ўқуб яхши ғазаллар неча хуш овоз ҳофизлар,
Муғанний ҳам бу суҳбат ичра машғули нағам бўлса.

Париваш дилраболардин олиб бирдам канору бўс,
Аларнинг ҳам иши ушшоқ хайлиға карам бўлса.

Гаҳи бўйнига солиб қўл, гаҳи лаълин қилиб бўса,
Анингдек лутфидин ишқ аҳлига рафъи алам бўлса.

Муяссар бўлса туз суҳбат бу навъ аҳбоб ила доим,
Ки мундоқ базм маҳв айлар кўнгул ичра не ғам бўлса.

Агарчи мажлис ичра ҳам ўтурсам ёр ила, лекин
Менинг мақсудум улдурким рақиби муттаҳам бўлса.

Бу сўзлардин манга не суд ҳосил, эй кўнгулким, ул
Бўлур ҳосил ангаким кисаси мамлу дирам бўлса.

Табибий, ишқ аро ҳар кимки содиқ бўлса тонг эрмас,
Бу янглиғ базмни топиб азизу муҳтарам бўлса.

* * *

Муждаким келди туман назҳат била фасли баҳор,
Жаннат осо ер юзининг файзин этти бешумор.

Хулддек бўлди сафода ҳар гулистони чаман,
Очилиб гуллар тароватлар била лайлу наҳор.

Боғ саҳни ичра бўлғоч жилва оро сарвлар,
Қумрилар жону дилидин олди орому қарор.

Ҳар гули хушранг, бир маҳбуб янглиғ жилвасоз,
Булбул анвои ишини қилғоли фарёду зор.

Ҳар шажар бошида яфроғлар зумуррадгун ўлуб,
Кўрган одамлар кўзини қилди равшан ҳар не бор.

Боғ атрофиға неча наҳрлар жадвал бўлуб,
Жори ўлмиш анда доим оби софи хушгувор.

Ҳавзларға борҳо лабрез ўлуб ширин зулол,
Ичкан одам кўнглига еткурди тафриҳу мадор.

Жўйлар атрофиға сабза била райҳон тутуб,
Дилкушо келмиш дурур андоқки хатти лаъли бор.

Ҳар дарахт узра намоён ўлди ширин минг самар,
Ким анинг ҳар бирисида минг азубат ошқор.

Бу жиҳатдин нозанинлар сайри гулзор этдилар,
Олгали ушшоқдин бил-кул инону ихтиёр.

Шўхлар ноз ила сайр этгач чаман шоҳидлари,
Бош эгиб, таъзим айлаб бўлдилар фармон гузор.

Гулшан ичра ҳар тараф эсти насими жон физо,
Жисмларға тоза жон бермамни қилмоқға шиор.

Алғараз бўлмиш аён бу лаҳза аҳли даҳрға,
Оқил эрсанг, фикр қилсанг қудрати парвардигор.

Айш этарга ушбу мавсумни ғанимат англабон,
Сен дағи кел мен била тузмакка ишрат, эй нигор.

Эй Табибий, хисрови одил дуосин вирд қил,
То баҳор осо топиб хуррамлиғ ўлғунг комгор.

МУСАДДАС

Умринг ўткарма тамошои гулу гулшан ила,
Тут баробар ониким оқил эсанг гулхан ила,
Чекибон ранжу бало борини жону тан ила,
Борҳо улфат этиб соҳиби илму фан ила,
Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила,
Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила.

Эй жаҳон ичра ўзин қилғон асири савдо,
Ком мақсуд эса гар роҳати жовид санго,
Халқнинг яхши, ёмониға маош эт пайдо,
Нечаким кўргузуб ҳар лаҳза санго жавру жафо,
Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила,
Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила.

Кимки аҳбобинг эса қил анга лутф ила назар,
Душманингга дағи бад сўз дегали айла ҳазар,
Яъни тил учи била кўнглини шод эт яксар,
Оқибат ҳосил этар даҳр аро бу икки ҳунар,
Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила,
Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила.

Оз эрур мингдин агар кўп эса аҳбобинг,
Душманинг бир эса кўп бўлғуси панжо то минг,
Бас қулоқ тут бу сўзимга тузубон одобинг,
Айлаб омода маош айлагали асбобинг,
Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила,
Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила.

Даҳр элидин санга гар етса туман меҳнатлар,
Ҳар нафас тушса ғами бошинг уза кулфатлар,
Ғам емаким сўнгида бўлғусидур ишратлар,
Эмди пеша қилибон сабр била тоқатлар,
Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила,
Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила.

Эй Табибий, нафасе айламайин нодонлиғ,
Қил мани бекас ила эмди такаллумронлиғ,
То санго сўз дегаман барча дури уммонлиғ,
Ки тилар бўлсанг агар мушкилинга осонлиғ,
Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила,
Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила.

РУБОИЙЛАР

Токай ўтадур умр паришонлиғда,
Дилдор жамоли сари ҳайронлиғда,
Ҳижрон ғами ранжи била гирёнлиғда,
Маҳзуну, ғамгину ҳам бағир қонлиғда.

* * *

Токай юрайин ҳажр аро фарёд айлаб,
Кел кулбама эмди хотирим шод айлаб,
Тутғил манга ўз илкинг ила бир соғар,
Кўнглумни алам қайдидин озод айлаб.

* * *

Юз йил агар ўт ичра бўлур маҳл манга,
Ҳар навъ ёқар ўтдағи саҳл манга,
Қўйғил бу сифат ўтни ки дўзахдин ҳам,
Бўлғуси батар суҳбати ноаҳл манга.

* * *

То бўлди манга сухан чоғи жонон каж,
Айланди мани комим ила даврон каж,
Ёлғон эрур оллида менинг рост сўзим,
Чиндур деса гар муддаийи нодон каж.

* * *

Ғам биткали олсам қўлима гар коғаз,
Кўз ёшим оқиб бўлғусидур тар коғаз,
Эмди ани жон сафҳалиғ ёрғутадур,
Ким лойиқ эмас анинг учун ҳар коғаз.

* * *

Бу олам ароки ҳеч киши хуррам эмас,
Яъники ҳама аҳли жаҳон беғам эмас,
Ҳар кимсаки авдуҳ анинг кўнглида йўқ,
Таҳқиқ бил ани яхшиким, одам эмас.

* * *

Сўз лаззатини одами нодон билмас,
Нечунки асал лаззатин ҳайвон билмас,
Андоққи марази мушкил ўлур дарди ишқ.
Ким они иложин асло Луқмон билмас.

* * *

Афсуски олам ичра бир ҳамдам йўқ,
Ғамхўру, вафодор рафиқим ҳам йўқ,
Зинҳор вафо истама одамлардин,
Ким расми вафода устувор одам йўқ.

* * *

То кажлиқ ила бўйла мадор этти фалак,
Фазл аҳлини асру хоксор этти фалак,
Васл ичра мани бир нафас этмай хуррам,
Ҳижронда баси зору назор этти фалак.

* * *

Зоҳидки қилур нуфур кўргач бода,
Гар кўрса эди ичар эди ул бода,
Кўрган чоғи ҳам айласа гар оҳ андин,
Онинг каби аҳмақ йўқ эрур дунёда.

* * *

Фарёдки, эл жафоси зор этти мени,
Бешу кам даҳр бемадор этти мени,
Асбоби ҳудус беқарор этти мени,
Яъники тамаъ одати хор этти мени.

* * *

Қилди жигаримни рўза қон, эй соқий,
Ҳам жону таннмни нотавон, эй соқий,
Тутмоқни бас этма бода, иншоолло,
Ким келгуси йили рамазон, эй соқий.

“ВОМИҚ ВА УЗРО”ДАН

Шоҳ Вомиқ бир кеча Азрони тушида кўриб тозадин ошифталиғда ягона бўлғони ва Азронинг ҳама аҳволин сўруб юз шавқу завқ била йўлға равона бўлғони.

Хуш улким бахтни бедор топғай,
Агар уйқуда васли ёр топғай.

Ҳамул ким ишқ илмида мударрис,
Эди ҳам нуқта фанниға муҳандис.

Бу янглиғ қилди бу ерда ҳикоят,
Ки Вомиқ уйқуда қилғач фароғат.

Тушида кўрдиким маҳбуби Азро.
Ҳамул кеча доғи чодирда, аммо—

Ўтирмиш ўзи бирла суҳбат айлаб,
Такаллум беҳаду беғоят айлаб.

Боқиб чун кўрди ул ишқи жаҳонгир,
Эрур Азро аёқи узра занжир,

Бало зиндонида маҳбус бўлмиш,
Кўзи ҳам қонлиғ ашки бирла тўлмиш.

Кўруб Азрони ул шоҳи вафокеш,
Оёқда қайд ила ғамгин дили реш.

Қилиб ҳайратни бермас ҳечгаҳ ёд,
Ки топғай банд пойи сарв озод.

Магар ошиқ эрур занжири авбош,
Ки зулфидек оёқиға қўяр бош.

Қилиб бу важҳдин зулфин паришон,
Ки ўпгай соқини занжири печон.

Кўруб Вомиқ, бу янглиғ можарони,
Чекиб афсус ила оҳу навони.

Деди: «Кей ҳалқаи зулфинг гириҳгир,
Сани ким қилди мундоқ пой занжир?

Нединдур тавқ банди сийм соқинг,
Бу зиндон не учун бўлди висоқинг?

Қафасда расм эрур банд ўлса булбул,
Киши ҳаргиз қафасда кўрмамиш гул.

Бу дам кўрдум ажаб расми дигаргун,
Ки Лайли бастаи занжири Мажнун.

Сен ўлмишсен чу занжир ила баста,
Анга лоюқ мени мажнуни хаста.

Сени қилғунча бу занжир дилгир
Менинг бўйнимға тушгай эрди занжир».

Деди Азро бўлуб хун ашк афшон:
«Ки, эй меҳру вафо шаҳрида султон.

Ҳам ул тунким бўлуб шавқим зиёда
Қўлингға бермишам бир жом бода.

Бўлуб андин пари ранжу анолиғ,
Топиб ишқинг ғамиға мубталолиғ.

Манга тушди бу икки банд мушкил,
Оёқ занжир топтию, гириҳ дил.

Етушди беҳаду сон ишқ доғи,
Бало базмида ичдим давр аёғи.

Вале сен салтанатда шод бўлғил,
Хилофат тахтида обод бўлғил.

Буни бил лекким ғамхонаи ишқ,
На ғамхона, буюк кошонаи ишқ.

Эмас ғаммоздин бир лаҳза холи,
Гар ошиқ дун эрур, йўқ эрса олий.

Эрур пайдо жину инс ичра ҳосид,
Қилурға ўртада радди мақосид,

Бу важҳ ила манга ҳам бир жамоат,
Ҳасад айлаб аён беҳадду ғоят.

Етурдилар қилиб кўнглумни ғамлиғ,
Отам наздида асру куттаҳамлиғ.

Бўл эмди воқиф, эй шоҳи ягона,
Эшитсанг бор узун мунда фасона.

Мени ишқ айлади бу навъ побаст,
Балоу, дарду, андуҳ ила ҳамдаст.

Сенинг ишқ ичра аҳволинг нечукдур
Де, ўтган моҳ ила солинг нечукдур?

Менинг ҳижронда дарду меҳнатим кўп.
Машаққат бирла доғу ҳасратим кўп.

Сенинг ҳолинг нечукдур дарду ғамдин
Фироқ ичра ниҳоятсиз аламдин?

Мени қилди сипоҳи дард помол,
Санга ҳижрон ғамидин недур аҳвол?

Агарчи мен эрурман ғамда побанд,
Бўлуб сен салтанат тахтида хурсанд.

Майи ишратни доим айлагил нўш,
Мени ҳам қилма ёдингдин фаромуш.

Раҳми меҳри вафо таркини тутма,
Мени бечорани доғи унутма».

Чу Вомиқ дилбари ҳолини билди,
Тўкуб ашкин басе фарёд қилди.

Дебон беҳадду сон ва ҳасратолар,
Ҳузун айлаб, чекиб оҳу наволар.

Дариғо, бу нечук бордур аломат,
Аломат дема, бал рўзи қиёмат,

Ки андоқ нозанини моҳ сиймо,
Юзи гул, қомати сарви дил оро,

Менингдек бир гадони шоматидин,
Жудо бўлса бу янглиғ роҳатидин,

Ало эй дилбари яктои даврон,
Жамолинг нашъа бахши соғари жон.

Ғами ишқинг эрур дардим давоси,
Танимға жон берур кўйинг ҳавоси.

Раҳи ишқингда зору бекас эрдим,
Фироқнинг оташи ичра хас эрдим.

Сени кўрдум бу ҳол,ат бирла маҳзун,.
Ғаму дарду малолим бўлди афзун.

Бор эрдим дарди ҳажрингда фитода,
Бу дардим барчадин бўлди зиёда.

Не янглиғ айлагум бу ишга чора,
Ўлай ё худ қилай ўзимни пора.

Фидо бўлсун йўлингда жисму жоним,
Санга бўлсун тасаддуқ хонумоним.

Эрур ишқинг манга ўлгунча пеша,
Сенинг ёдингда бўлғумдур ҳамиша.

Қилиб лутфу мурувватлар ҳувайдо,
Деди Вомиққа ушбу лаҳза Азро:

«Ки, эй меҳру вафо шаҳриға султон,
Хилофат маснади узра Сулаймон.

Бани одам аросидин мани зор,
Сенингдек кўрмадум ёри вафодор.

Неча кўрсанг доғи ранжу машаққат,.
Ўзингға айламишсен сабр одат.

Вафо йўлидин ўлмай инҳирофинг,
Сўзингда бўлмади асло хилофинг.

Ҳамул кунким муаббад сориға сан,
Ўқур эрдинг бориб илм ила фан.

Очиб мен ишқ жангидин варақлар,
Олур эрдим вафодин кўп сабақлар.

Эди меҳрингға жо кўнглум ҳарими,
Бўлуб жоним аро ҳажрингни бийми.

Манга ул кунки ишқ ўлди мураббий,.
Ўқур эрдинг сен ул кунда «алифбе».

Муаббад бир эмастур устодинг,
Менинг хаттим била чиқди саводинг.

Ҳамул важҳ ила мен ўз суратимни.
Қилиб тасвир шаклу ҳайъатимни.

Санга қилмиш эдим мен они ирсол,
Сени то ошиқ этгай деб бу тимсол.

Яна ўзни қилиб бир дилкаш оҳу,
Чиқиб ул дам сенинг қошингға ўтру.

Жудо сендин қилиб лашкарларингни,
Паришон айлабон аскарларингни,

Олиб чиқдим сени мен ул ародин,
Санга бўлмай хабар бу можародин.

Сени ул тунги базмимга чақирдим,
Ўз илгим бирла бир соғарни бердим.

Ҳамул лаҳза манга қилдинг назора,
Ғамим тиғи юрагинг қилди пора.

Бу миннат узрини мен то қиёмат,
Қила олмон адо, эй моҳ талъат.

Бўлуб ишқинг била мен ҳам аламлиғ,
Отам ёнида топдим муттаҳамлиғ.

Эрур кўнглум ғаминг қайди билан банд,
Бўлуб дардингда жоним неча парканд.

Умидим эмди сендин бор эрур бу.
Ки жаҳд эт мен сари келмакка ўтру.

Нечунким келмасанг мен сориға гар,
Етушгуси манга кулфат муқаррар».

Деди Вомиқ чекиб афғону фарёд:
«Ки, эй ширин лиқо ёри паризод,

Сенинг не навъ етгум хизматингға,
Мушарраф не навъ ўлғум суҳбатингға.

Била олмон сенинг ному нишонинг,
Не ерда эрканин жойу маконинг.

Агар билсам сенинг манзилгаҳингни,
Қилурман бош била хоки роҳингни».

Деди Азро анга: «Эй. марди комил,
Мақомим топмоқингдур асру мушкил.

Агар машриқ сори бўлсанг шитобон,
Бўлурсен восили хуршиди тобон».

Эшитгач ушбу сўзни шоҳ Вомиқ,
Бўлуб қон кўнгли андоқким шақойиқ.

Ҳануз этмай савол онинг диёрин,
Доғи мажмуъи сирри кору борин.

Кўзи уйқудин анинг бўлди бедор,
Кўзидин сочиб ашкини матар бор.

Қилиб юз навъ ташвир ошкоро,
Деди: «Ё лайта мутут қабла ҳозо».

Миниб отиға ул Шоҳи ягона,
Раҳи машриқ сори бўлди равона.

Тонг отғунча йўл узра азм қилди,
Машомиға насими субҳ келди.

Замири ғарқ ўлуб файзу сафоға,
Деди диққат била боди сабоға:

«Ало, ё эй насими субҳи равшан,
Шамимим атрбахши файзи гулшан.

Бўлуб шаб зинда дору дашт паймо,
Саҳар ишқ аҳлиға сен қилғунг иймо.

Бўлуб ҳар субҳидам доим саҳархез,
Эрурсен гулистонлар ичра гулрез.

Мақомингдур гаҳи оғуши ғунча,
Гаҳи гул узра урғунг кож мунча.

Гаҳи қилғунг эсиб оройиши гул,
Бўлуб машшотаи гисуйи сунбул.

Уруб гаҳ базмнинг шамъини барҳам,
Урарсен гул юзиға гоҳи шабнам.

Ҳаводоринг гулу сарви гулистон,
Санохонинг бори насрину райҳон.

Эрур саҳни гулистон сайргоҳинг,
Бўлуб райҳону насрин фарши роҳинг

Шамиминг атри бирла тавъамондур,
Баҳори боғ аро ҳукминг равондур.

Эшит бу мултамас мен нотавондин,
Балойи ишқ ила озурда жондин.

Ки ногаҳ сайр этиб ҳар дашту водий,
Гузаргоҳ айласанг машриқ саводи,

Кезиб сайр айлагил машриқ диёрин,
Тамошо айла боғу кўҳсорин.

Сўроғ айлаб, қилиб ҳар ён таку пў,
Тажассус бирла қилғил жаҳд асру.

Топиб ул ҳур пайкарнинг маконин,
Етишгач мендин ўпкил остонин.

Адаб бирла топиб ондин ижозат,
Бажо келтургил одоби таҳият.

Агар топсанг ҳузурини баякбор,
Дуо бирла салом эт мендин изҳор.

Дегил: «Эй офтоби за~ррапарвар,
Малоҳат гулшани ичра гули тар.

Бор эркандур санга мажнуни ғамнок,
Ғами ишқинг била афтодаи хок.

Забун ўлмиш йўлингда ҳолизори,
Бўлуб афсурда жисми хоксори.

Эрур зикри тилида гуфтугўйинг,
Жабини саждагоҳи хоки кўйинг,

Сени деб тахти тожидин кечибдур.
Шароби шавқ ёдингда ичибдур.

Келур пўя уруб афтону хезон,
Қаён борурни билмай асру ҳайрон.

Вале билмас сенинг манзил-маконинг,
Киши топмас кито сўрғай нишонинг.

Узинг гар қилмасанг лутфу ҳидоят,
Анинг аҳволи қаттиғдур бағоят».

Сабоға бу тарийқа шоҳ Вомиқ,
Юрур эрди дебон сўз сўйи машриқ.

Баногаҳ ўлди мундоғ амри воқе—
Ки, бўлди шарқдин хуршид толеъ.

Тушуб кун партавиға шоҳ кўзи,
Бўлуб зоҳир тилида ушбу сўзи,

Деди: «Кей муҳташам султони ховар,
Фалак майдониға сурган таковар,

Санга зебанда келди қаҳрамонлиғ,
Мусалламдур санга гетистонлиғ.

Сенингдек ким кўрубдур қаҳрамонни,—
Ки, бир кун ичра олмишдур жаҳонни.

Камина чокаринг Баҳрому Биржис,
Надими хилватинг Исойи ўрис.

Жаҳон очмоқ учун бўлсанг сувора,
Сипоҳинг бўлғуси моҳу ситора.

Сен ўлмай тарбият бирла муовин,
Эмас комил набототу маодин.

Сенинг нуринг била равшандур офоқ
Қилурсен партавингдин ой юзин оқ.

Ёрутмассен агар кўкни ҳисорин,
Қаро қилғунг жаҳонни рўзгорин.

Чу сен тарбият айлаб ошкоро,
Бўлур тарбиятингдин лаъл хоро.

Эшитгил, эй шаҳаншоҳи жаҳонгир,
Санга арз айларам ҳолимни бир-бир,

Менинг кўнглумда бор ул борадин ғам
Ки ишқидур манга бу дам мусаллам.

Юзи гул, оғзи гунча, қадди шамшод,
Риёзи жаннат ичра сарви озод.

Жамоли оразингдин олам афрўз,
Фуруғи сендек айлар шомни рўз,

Санга ул юздин ўлдим меҳрпайванд—
Ки, бор рухсори рухсорингға монанд.

Шоҳ Вомиқнинг беқарорлиғ важҳидин Азроға нома ёзғони

Ало, ё эй насими субҳгоҳи,
Эрурсан субҳи содиқнинг гувоҳи.

Етургунг ҳар саҳар, эй файзи довар,
Паёми субҳ то хуршиди ховар.

Етур Азроға ҳам пайғоми Вомиқ,
Ки ул хуршид эрур мен субҳи содиқ.

Етур арзим қилиб кўнглумни масрур,
Бўлай чун субҳи содиқ матлаи нур.

Дегил, кей Зуҳра чеҳра, Муштарий рўй,
Ҳилол абрў, қамар талъат, суман бўй,

Санга пайваста кўнглум эрди муштоқ,
Фироқииг тоқатимни айлади тоқ.

Қилиб меҳри руҳинг шавқинг ўтин тез,
Вужудим зарра янглиғ бўлди ночиз.

Кўнгул абрўйинга муштоқ доим,
Ҳилоли ийд учун андоқки сойим.

Қуёшинг толеъ эт, эй маҳжабиним,
Ки то юз меҳр бўлсун хўшачиним,

Бўлурму мунча ҳижрон шоми жовид,
Тулуъ этмасму ҳаргиз субҳи уммид.

Қачонға тегру бўлғум зору маҳзун,
Қилиб ишқинг манга чун насра афсун,

Манга жоду кўзунгдур сеҳр пайванд
Ки, солмай насра сеҳри ул қадар банд.

Мени афсуни зулфинг қилди бад ҳол,
Агарчи насра сеҳрин қилдим ибтол.

Эрур кўнглум ғаминг тиғидин афкор.
Фироқинг еткурур жонимға озор.

Ғамингдин, эй нигори сийм ғабғаб,
Қачон фарқ айлагумдур рўз ила шаб..

Чекиб андуҳи кулфат субҳ ила шом,
«Манга не хоби роҳатдур, не ором.

Фироқинг ўт солиб жонимға асру,
Чекарман ул жиҳатдин ҳазну қайғу.

Чекарман ҳар нафас фарёду афғон,
Бўлуб бағрим ғаминг бирла тўла қон.

Кўнгулда дарду оломим фузундур,
Кўзум ашки мудомо лолагундур.

Тиларман борҳо васлингға етмак,
Майи васлингдин ўзни маст этмак,

Қачонким эсгуси боди саҳаргоҳ,
Чекарман тинмай асру нолау оҳ.

Қаро бўлмиш жаҳон сенсиз кўзимга,
Такаллумлар қилурман ўз-ўзимга.

Ки, эй баргашта толеъ, бахти вожун,
Бўлурсен тобакай бу навъ маҳзун.

Қилиб ишқ ичра бахтинг раҳнамолиғ,.
Қачон комингға етгуси раволиғ.

Агарчи ишқ аро собит қадамсен,
Вале ҳижронда побасти аламсен.

Агарчи ўзни тутғунг марди комил,
Вале ёринг санга йўқ лаҳза мойил.

Нишоти айшдин бегонадурсен,
Жаҳон ичра басе афсонадурсен.

Агар кўрса нигоринг бу маошинг,
Сариғ юз узра оқғон қонлу ёшинг.

Сўрар эрдй тараҳҳум бирла ҳолинг,
Кўруб фурқатда ўтган моҳу солинг.

Вале на судким эрмас хабардор,
Санга бир лаҳза эрмас дилбаринг ёр.

Ғараз айлаб бу янглиғ сўз намоён,
Чекарман ҳар кеча фарёду афғон.

Санга айлаб бу лаҳза шарҳи аҳвол,
Салому номани қилғумдир ирсол.

Салом, эй қоши ёу кирпиги ўқ,
Сенинг ҳажрингға эмди тоқатим йўқ.

Салом, эй нозанини шўхи танноз,
Бўлубдур меҳнатим кўп, роҳатим оз.

Салом, эй лаблари кони ҳаловат,
Манга йўқ сенсизин хоби фароғат.

Салом, эй нозпарвар нозипийро,
Нечук топғум висолинг базмин оё.

Салом, эй кўзлари шаҳлоу фаттон,
Ани ўпмакни истаб чеккум афғон.

Салом, эй жабҳаси хуршиди ховар.
Қачон шомимни қилғунгдур мунаввар.

Салом, эй маҳваши сарви гуландом,
Қачон илгингдин ичкумдур тўла жом.

Салом, эй инсу жинс ичра ягона,
Менинг сори қачон бўлғунг равона.

Салом, эй лутфи дардимнинг давоси,
Ёрутғай кўзларим ҳуснин зиёси.

Салом, эй меҳрибоним, роздорим,
Қачон оллингда бўлғуси қарорим.

Салом, эй ҳурваш, Исо сифотим,
Бўлур оё қачон ғамдин нажотим.

Салом, эй васлинга жоним фидодур,
Ғаминг тиғи била кўксум яродур.

Салом, эй лаъл кони қанду шаккар,
Қачон бўлғумдур ондин баҳра парвар.

Салом, эй ноз фанни ичра моҳир.
Висолинг бирла қил хушнуд хотйр.

Салом, эй фикри ороми замирим,
Қолибмен ҳажр аро бўл. дастгйрим.

Салом, эй талъатинг тобанда хуршид,
Қилурман кўрмак они доим уммид.

Салом, эй коми жону роҳати дил,
Манга лутф ила бўл бир лаҳза мойил.

Лабингдин айру ичсам бодаи боб,
Топар ондин мазоқим таъми хуноб.

Юзинг ҳижронида ўтдур манга гул,
Сочинг фикридадур ўт дуди сунбул.

Тузар базм ичра мутриб зер ила бам,
Қулоқимға келур фарёди мотам.

Агар партав солур устимга маҳтоб,
Қатон янглиғ мени ўртар ўшул тоб.

Кўрунур кўзума гул шакли ахгар,
Урар гул решаси жонимға ништар.

Насими жонфизо етса мутайяб,
Самум осо етургай жонима таб.

Кўрунса кўзума мийнойи гулранг,
Топар ул лаҳза кўнглум шишаси занг,

Етибдур жонға бас андуҳи ғамдин,
Юзум коҳи эрур дарду аламдин.

Қилиб лутфу карам, эй шўхи дилкаш,
Мени чеккил ўзингга каҳрабоваш,

Иложи васл учун айлаб чу тадбир,
Манга қилдинг ишорат азми тасхир,

Қилиб лутфу иноят ҳаййи яздон,
Тамоми мушкил ишлар бўлди осон.

Вале бордур бу мушкил узра мушкил,
Ки кўрмасмен қилиб кўйингда манзил.

Кеча-кундуз бўлиб кўйунгда зойир,
Замоне бўлмадим ҳуснингға нозир,

Қилурмен жон била, эй ғайрати ҳур,
Яна бўлсам не янглиғ ишга маъмур,

Чу Вомиқ номаси Азроға етди,
Ўқуб сирридин ўзни огаҳ этди.

Олиб илгига Азро ҳам қаламни,
Жавобиға бу навъ этти рақамни.

Азронинг шоҳ Вомиқ номасиға жавоб ёзиб Баҳром била Бежоданинг ҳам сиёсат била қатлға етмагин илтимос қилғони

Не ҳуш фархунда соатдур бу айём,
Ки етди ёрдин жонбахш пайғом.

Саҳарким айлабон иқбол таъйид,
Етушмай субҳға пайғоми хуршид.

Ҳануз огоҳ бўлмай шоҳи ховар,
Ки вақт ўлдики қўйғай бошға афсар.

Етурди бас насими субҳи содиқ,
Ҳазин Азро учун пайғоми Вомиқ.

Бўлуб бу бахти хоб олуда бедор,
Манга ногаҳ етушди ваъдаи ёр.

Эрур ул номаи дилдори гулчеҳр,
Муҳаббат бар муҳаббат, меҳр бар меҳр.

Етиб ул нома қилди хотирим шод,
Ки ғам илгидин эрди хатти озод.

Оритди хотиримдин гарди кулфат,
Ҳазин кўнглумга еткурди масаррат.

Очиб кўргач саводин ошикора,
Нишоти ишратим бўлди ду бора.

Хатидин топди афзойиш нишотим,
Румузи қилди афзун инбисотим.

Манга ҳосил бўлуб бахту саодат,
Жаҳон андар, жаҳон коми муродат.

Ало, эй хисрави хуршид афоар.
Сарафрози салотин банда парвар.

Кўруб номанғни бўлди тоза жоним,
Балолардин эрур охир замоним.

Демишсанким ғами ҳижрон қилур шўр
Балоу дарди фурқат келтурур зўр.

Нечук мен келтурай бу сўзга тоқат,
Ки менда йўқдур асло омну роҳат.

Баҳар сурат санга етсун паёмим,
Сабо бирла етушган чоғ саломим.

Салом, эй қомати сарву санубар,
Санга бормен канизи зору камтар.

Салом, эй ҳусни меҳри олам аро,
Анинг ҳажрида шомим тийра аммо.

Салом, эй мардлар фарзона марди,
Раҳи ишқ ичра ушшоқ аҳли фарди.

Салом, эй хотирим ичра нишотим,
Хаёлинг бирла бордур инбисотим.

Салом, эй ишқнинг мулкида султон,
Салом, эй зубдаи оли Сулаймон.

Салом, эй зойири даргоҳи тақдис,
Келиб сен нисбати аҳфоди Билқис.

Салом, эй нисбати покиза гавҳар,
Қачон васлинг манга бўлғай муяссар.

Салом, эй ишқ аҳлин покбози,
Жамийи покларнинг сарфарози.

Салом, эй қомати сарви равоним,
Замирим қуввати, жисм ичра жоним.

Салом, эй қуввати жисми низорим,
Ҳабибим, меҳрибоним, роздорим.

Салом, эй фазлу ҳикмат ичра якто,
Санга йўқдур жину инсонда ҳамто.

Салом, эй маҳжабини шаҳд гуфтор,
Эшитмакка каломинг бўлмишам зор.

Салом, эй ишқ ичра собит ақдом,
Висолингдин манга йўқ ўзга бир ком.

Салом, эй лутф пеша меҳр бунёд,
Мусаллам дер санга ишқ ичра Фарҳод.

Салом, эй соҳиби меҳру муҳаббат,
Эрур ошиқлиғинг ҳар кимга мусбат.

Мени сендин фузундур иштиёқим,
Туташқон сарбасар ўтдур висоқим.

Менинг илгимда бўлса чораи кор,
Бўлур эрдимму мунча хастаи зор.

Сенинг бирла бўлуб пайваста ҳамбар,
Ҳамоғуш ўлмағай эрдимму яксар.

Қилур эрдим бу ишда саъй ила жаҳд,
Лабим лаълингдин ўлғай эрди пур шаҳд.

Қилиб жон жавҳарин ҳар дам нисоринг,
Кўзумга тўтиё айлаб ғуборинг.

Қилиб сарвинг била сарвимни ҳамдўш,
Ниҳолинг бирла шамшодим ҳам оғўш.

Гулу булбул каби бўлсак, чаманда,
Масарратдин бўлуб лабриз ҳанда.

Тарабгоҳ ўлса вуслат гулистони,
Нишимин бўлса вуслат ошиёни.

Топиб вахдат майидин ком пайваст,
Гар ўлсақ ғайбати базмида сармаст.

Висол ўлса аро ерда агар ком,
Ўзинг саъй айласанг топғай саранжом.

Бу дам бўл васл ишиға чора пардоз,
Висол оҳангин эмди айлагил соз.

Бу дам элга сенинг ҳукминг равондур,
Буюрмоқлиғ ҳамон бутмак ҳамондур.

Сенинг фармонингга элдур мусаххар,
Нега вуслат ишин қўйғунг муаххар.

Яна қилғум бир иш сендин таваққуъ,
Хусулидин басе қилғум тазарруъ,

Ки ул Бежодау Баҳроми наммом,
Ки қилдилар мени ишқингда бадном.

Алардин чекмишам доим тааллум,
Алам андоғ етурмас мору каждум.

Басе очдилар абвоби хусумат,
Адоват нишидин еткурди заҳмат.

Чекиб тиғи забону ханжари таън,
Ҳаволат айладилар дашнаи лаън.

Қилиб бўҳтон, уруб жонимға юз ниш
Маломат бирла кўнглум қилдилар реш.

Анингдек қилдилар шонимда бўҳтон,
Ки қатлимға алардин бўлди фармон.

Манга ахтар олардин бўлди манҳус,
Ки мен бўлдум бало сажнида маҳбус.

Бу ҳолатда мени гар кўрса гардун,
Қотиғ ҳолим учун йиғлар эди хун.

Сен эмди қил манга лутфу иноят,
Аларни қил сазовори сиёсат.

Алар кирдориға лойиқ жазо бер,
Сазовор ўлса қайси иш сазо бер.

Агар сен қилмасанг бу ишни мафқуд,
Висолимдин етушмас бўйи беҳбуд».

Чу нома шоҳ Вомиқ сори етти,
Бу ҳолатға басе афсус этди.

Таассуф айлабон беҳад аён ул,
Бу янглиғ нуқталар қилди баён ул:

«Ки ул муддатки айлаб нўш бода,
Мақомим эрди боғи дилкушода.

Чун айлаб бу хабар кўнглумни ношод,
Қасам бу иш учун қилмиш эдим ёд.

Ки гар топсам парилар мулкига даст,
Аларни қилғамен туфроқға пайваст.

Олурман интиқоми ёр алардин,
Ки кўрмиш ранжу ғам бисёр алардин,

Ниҳоли давлатимким топди болиш,
Керак душманға берсам эмди молиш».

Шоҳ Вомиқнинг малик Шаҳболға насиҳат бериб, Баҳром била Бежоданинг сиёсат била қатлға еткургони

Сен, эй нафсим ситамкеши ситамкор,
Нечун мунча етургунг элга озор,

Ичиргунг элга доим жавр ила қон,
Бу ишдин бўлмағунг ҳаргиз пушаймон.

Бу савдо ҳеч санга беҳбуд қилмас,
Санга асло насиҳат суд қилмас.

Ошиқма, бир куни бўлғунг сазогир,
Неким қилдинг келур олингға бир-бир.

Кўрурсен ҳарна берган заҳматингни,
Ўзинг ичкунг ичурган шарбатингни.

Киши ҳар ерда сочса тухми ханзал,
Тамаъ қилса шакар, бил они ажҳал.

Бўлур, бас, ул нафас Вомиқ ғазабнок,
Туруб ўз манзилидин чусту чолок.

Шаҳи Шаҳбол сори борди филҳол,
Кўруб бу ҳолин анинг шоҳ Шаҳбол.

Деди лутф ила: «Кей фарзона фарзанд,
Жабинингға нединдур қаҳр пайванд.

Анинг гар боисин қилсанг изҳор,
Менинг ҳолингдин ар қилсанг хабардор.

Неким дафъидурур қилғум тадорак,
Сўзини айлаб ўзга тожи торак».

Деди Вомиқ: «Шаҳо, олам паноҳо,
Фаридунфар. Скандар дастгоҳо,

Бу даргоҳ ичра икки шум ният—
Ки, дурлар шоҳға аркони давлат.

Алар чун марди давлатхоҳ эмаслар,
Билингким лойиқи даргоҳ эмаслар.

Аларни шаҳ тутубдур гарчи маъфу,
Бу иш шаҳларға лойиқ келди асру,

Вале қилмоқ ул иккини сиёсат,
Келибдур сизга қонуни риёсат.

Бу икки ким эрурлар шаҳға бадхоҳ,
Аларни ҳуштурур қатл айласа шоҳ».

Малик Шаҳбол эшитди чун бу сўзни,
Қилиб ғарқи хижолат ул ҳам ўзни,

Деди Вомиқға: «Берсанг ҳар неким панд,
Барисидин бўлурмиз биз баруманд,

Бурундин ҳам манга бу ишда Тайфур
Насиҳат бирла таклиф этти мавфур.

Бу ишда мен ва лекин айлаб эҳмол,
Хато бирла ўтургум моҳ ила сол»,

Дебон бу сўзни андоқ қилди фармон,
Ки қатл эттилар ул иккини ул он,

Бас ондин сўнгра Вомиқ бирла Азро
Ташаккур саждасини қилди баржо,

Кўнгулни айлабон шодону хуррам,
Шароби айш ичдилар дамодам.

Шоҳ Вомиқ ўз мансублари бирла Чин шаҳрида қолиб малик Шаҳболнинг Жобилсо кишвариға мурожаат қилғони

Чу топти тўйнинг айёми итмом,
Доғи айш ила ўтди неча айём.

Ки Вомиқ олди ҳоқондин ижозат,
Билоди Чиндин этмакка азимат.

Деди Вомиқға онда шоҳ Фағфур
Ки эй кўнглум висолинг бирла масрур!

Билоди Чин ажаб дилкаш макондур,
Жаҳондин ўзга бу ҳам бир жаҳондур.

Эрур онда ниҳоятсиз ажойиб,
Ажойибдин доғи кўбдур ғаройиб.

Нишоти айш эрур анда фаровон,
Жаҳон сайри эрур бир ён, бу бир ён.

Туруб қил мунда сайру ишрати базм,
Чу бир йил ўткариб сўнг айлагил азм.

Бўлоли неча кун ҳамсуҳбату ёр,
Ғаниматдур бу дам бир-бирга дийдор».

Шаҳи Вомиқ чу бу сўзни эшитди,
Қолурни шаҳри Чинда жазм этди.

Нечунким Чинни сайрию, ҳавоси,
Кўнгулда эрди доим муддаоси.

Вале Шаҳбол ила ўзга неча шоҳ,
Ҳама қилдилар ўзни озими роҳ.

Малик Шаҳбол Жобилсоға кетди,
Бори шаҳ ўз билодй сори етди.

Қолиб Чин узра Вомиқ шоду хуррам,.
Чекиб базм ичра тун-кун соғари жам.

Тахайюл мужибатидин узуб қайд,
Тузуб гаҳ базму гоҳи айлабон сайд.

Гаҳи Азро била хилватда эрди,
Гаҳи аҳбоб ила ишратда эрди.

Гаҳи сайр этди боғи дилкушода,
Тузуб базм онда, ошом этди бода.

Ғараз шоҳи Наиму, шоҳ Вомиқ,
Ҳам Осафи соний — уч ёри мувофиқ.

Ҳарам аҳли била бир неча муддат,
Қилиб Чин мулки сайрин икки навбат.

Неким анда эса асбобу ашё,
Борисин қилдилар яксар тамошо.

Бу сайр ичра ажойиб кўрдилар кўб,
Тилсимоту ғаройиб кўрдилар кўб.

Худо турлук ажойиб қилди ижод,
Қою бирни кўрубдур одамизод.

Басе сайру томошо айладилар,
Топиб неким таманно айладилар.

Агар берсам олар бориға тафсил,
Етар бу нусхаға итлолу татвил.

Баногаҳ бир куни мажлис эди гарм,
Деди Вомиқға Осаф: «Бу сифат базм,

Ки эрди марди неку Саъд тожир,
Етурди бизга турлук нафъ вофир.

Бу муддат ичраким биз комронмиз,
Топиб мақсуди хотир шодмонмиз.

Эрур вожиб ангаким ушбу айём,
Мурувват бирла қилмоқ лутфи инъом».

Шаҳи Вомиқ бу янглиғ қилди фармон,
Ки они қилдилар ҳозир ҳам ул он.

Анга айлаб муҳиббона мулоқот,
Мақомин садри мажлис қилдилар бот.

Бўлуб огоҳ мундин шоҳ Фағфур,
Анга лутфу карам кўрсатди мавфур.

Ки яъни ўз надими хоси этди,
Вазири соҳибул ихлоси этди,

Етиб чун Саъд бозиргонға давлат,
Мусаллам бўлди маншури вазорат.

Не хуш хислат эрур ахлоқи неку,
Неким қилдинг келур оллингға ўтру.

Мурувват пеша қилким ҳаййи сонеъ,
Етургай, қилмайин ажрингни зоеъ.

Кетур, соқий, шароби беҳжат анжом,
Ки қилғумдур ватан сориға қуддом.

Минал имон эмиш чун ҳуббул автон,
Бас ўлғумдур ватан сори шитобон.

Шоҳ Вомиқ била Азро ва Осаф соний била Шакардухтларнинг шаҳри Сабоға азимат қилиб, шоҳ Наим била Ҳавронинг Тожкан шаҳрига ружуъ этканлари

Бу ҳодисға эди улким мубашшир,
Бўлуб турлук вақоеъға муҳаррир.

Қилиб изҳор лутф ила фасоҳат,
Бу ерда бу сифат сурди ҳикоят.

Ки чун Осаф била султон Вомиқ,
Қилиб бир йилғача ишрат мувофиқ.

Чун ўтди бўйла бир йил гуфтугўеи,
Кўнгулга тушди манзил орзуси.

Хусусан шоҳ Вомиқ субҳ ила шом,
Аносин кўрмак этди мақсади ком.

Етушди соний Осаф кўнглига ҳам, .
Отосини кўрарнинг шавқи маҳкам.

Қилиб хоҳиш ватанға қилғали азм,
Кетарни ўзларига қилдилар жазм.

Муни фаҳм айлагач Саъд ила Фағфур,
Чекиб ғам йиғладилар зору ранжур.

Бўлуб охир фалак жавриға қойил,
Сафар асбобиға не бўлса қобил.

Қумошу ганжу ажноси хазойин,
Нафоис ҳам жавоҳир улча мумкин.

Буларни тевалар устига олиб,
Яна неча ғулому чўри олиб.

Чу бу лаҳза етушди шоҳ Шаҳбол,
Олиб ёнида кўб асбобу амвол.

Ғараз, бўлди хазойин андоқ афзун,
Ки гўё эрди яксар ганжи Қорун.

Вале шоҳи Наим асбобин аввал,
Қилиб ул ерда тайёру мукаммал.

Бурун бўлди ҳамадин ул ягона,
Билоди Тожкан сори равона.

Маҳинбону санам ҳам ушбу муддат,
Олиб Фағфурдин кетди ижозат.

Наиму шоҳ Вомиқ лек ул он,
Бу янглиғ айладилар аҳду паймон:

Ки бир хат бир сори қилғайлар ирсол,
Қилурға бир-бировдин кошифи ҳол.

Бас ондин сўнгра Вомиқ бирла Азро,
Шакардухт ила Осаф руҳафзо.

Видоъ айлаб оларға шоҳ Шаҳбол,
Доғи Фағфуру Саъди Фаррух иқбол.

Неча фарсах бўлуб Вомиқға ҳамроҳ,
Ружуъ эттилар ондин сўнг чекиб оҳ.

Кўтариб девлар асбоб ила ганж,
Йўл айлаб қатъи бўлдилар қадам санж.

Чекиб гардун уза чатри зар андуд,
Қуёш осо эдилар роҳ паймуд.

Хиромон бўлди Азро минди ҳавдаж,.
Нафоис кийдию бўлди мутавваж.

Шакардухт айлади манзил амори,
Қошида неча маҳвашлар татори.

Юриб йўл суръат ила девлар тез,
Нечукким боди сарсар қилдилар хез.

Бўлуб бори юрарда йўл сабуктоз,
Бори пайки сабодек пўя пардоз.

Қилиб суръат олар андоқки гардун,
Чекиб ҳар бири юз минг ганжи Қорун

Амори дар амори аҳли номус,
Нечукким шамъи маҳмил қилди фонус.

Чаман янглиғ бари ғарқи тажаммул,
Бўлуб бори зарафшон ўйлаким гул.

Маалқисса юруб йўл бир неча кун,
Етушдилар Сабо наздиға бир тун.

Тушуб ул ерда маскан айладилар,
Ётиб оромни фан айладилар.

Вале шаҳр ичра мужда айлаб ирсол,
Юбордилар бировни онда ул ҳол.

Эшитди чун бу мужда Осафи пир,
Йигит бўлди гар эрди пири дилгир.

Хабар етгач бўлуб хуррам, нигорин
Топиб, беҳжат замири топди таскин.

Нигорин чун Зулайхои қуҳансол,
Ду бора зиндагонлиғ топди филҳол.

Тарабдин туз бўлуб сарви хамида,
Гули пажмурда бўлди навдамида.

Чу навмид эрди ондин маснади ож,
Шақойиқдек шукуфта бошида тож.

Деди, хурсанд ўлуб: тамҳиди довар,
Биҳамдуллаҳки, бўлди бахт ёвар.

Сабо шаҳриға боғлаб тоаа ойин,
Етурдилар ҳама жойиға тазйин.

Бори мавзуъни қилдилар чароғон,
Эдилар мунтазир мажмуи инсон.

Бас ондин сўнг Нигорини ягона,
Истиқбол этгали бўлди равона.

Вазири Бархиё барча акобир,
Доғи шаҳр аҳлидин токим асоғир.

Ҳама айлаб истиқбол, ўлди хурсанд,
Бўлуб дийдор файзидин баруманд.

Кўруб чун шоҳ Вомиқ ҳам аносин,
Ўпуб ихлос бирла хоки посин.

Кўруб Осаф атосини ҳам ул он,
Қучуб бўлди басе масруру шодон.

Мақом ўлди ики Юсуфға Канъон,
Етиб беморлар дардиға дармон.

Баҳор ўлди кетиб фасли хазони,
Ўлук танларни ўлди тоза жони.

Вазири қадди ҳам, пири куҳансол,
Алиф топди қадин бор эрди чун дол.

Бас ондин сўнг қилиб таъйини соат,
Етушди кечанинг нисфиға муддат.

Парию одамий барча ҳаводин,
Нузул этдилар атрофу сабодин.

Намоён айлабон беҳад тажаммул,
Солиб афлок уза овози ғулғул.

Ҳамул тун хўб соат ичра Вомиқ,
Хилофат маснадиға бўлди лойиқ.

Бериб Осафға аҳкоми вазорат,
Ўзи маскан этиб тахти жалолат.

Доғи ул дам Шакардухт ила Азро,
Паридўхту малика руҳ афзо.

Ҳарам ичра кириб тутдилар ором,
Бўлуб масрур ҳосил айлабон ком.

Ғараз борча эл ўлди шоду хуррам,
Жавоҳирлар қилиб ийсори мақдам.

Сипоҳи инсу жин тортиб тарона
Навозиш айладилар шодёна.

Мақом айлаб малойик хиттаи хок,
Бўлуб шаҳри Сабо бир олами пок.

Нигорин айлабон жон бирла парво,
Ано янглиғ Шакардухт ила Азро.

Қўюб хизматда хизматкор оларға,
Қилиб жон гавҳарин ийсор оларға,

Бўлуб давлат янги бошдин муяссар,
Алар васли кўзин қилди мунаввар.

Кетиб кўнглидин андуҳу ғами ранж,
Нисор этти аларға юз туман ганж.

Хуш ул соатки ҳар маҳжури бедил,
Чекиб ғурбат қилур мулкида манзил^

Кетур, соқий, шароби роҳат афзо,
Ки қилғумдур ватанда эмди маъво.

Керак кўнглимга қилсам шодлиғни,
Балиятдин топиб озодлиғни.

Адолат бирла тутғил эмди бода,
Ки адлинг келди муштоқи зиёда.

Шоҳ Вомиқ сарири салтанати шаҳри Сабода қарор тутуб доду адл бунёд қилғони

Чу минди салтанат тахтиға Вомиқ,
Анингдек айлади адли мувофиқ.

Улусни айлади адл ила масрур,
Жаҳон мулкида бўлди ўйла машҳур.

Ки ондин сўнграги хайли салотин,
Дер эрдилар анга анвои таҳсин.

Анинг адлини ёд айлар эдилар,
Стеҳсонин зиёд айлар эдилар.

Қилиб Нушравон доғи они ёд,
Билур эрди ўзига они устод.

Басе кўргузди адли ичра зоеъ,
Қилиб изҳор қонуни бадоеъ.

Эшитса ногиҳондин оҳи мазлум,
Берур эрди сазои золими шум.

Либосини қилиб ҳар кеча тағйир,
Қилур эрди улус ҳолиға тадбир.

Чун ул бу навъ бўлди шоҳи одил,
Дуосиға ҳама эл эрди шоғил.

Келибдур хуш шиори адл, ори,
Анга ворид бўлубдур амри бори.

Бил, эй соҳиб .сарири мулку давлат,
Мадори салтанат келди адолат.

Шаҳи бемаъдалат зебо эмастур,
Иморат беустун барпо эмастур.

Агар етмак тиларсен ҳақдин имдод,
Раиятни карамдин айлагил шод.

Десангким қасру давлат бўлса барпой,
Сахоу адл ила бўлғил неку рой.

Эшитдим Кисри султони довар,
Деди Хурмузға, эй фархунда сарвар,

Раият беҳ эрур султон шажардур,
Шажар беҳ ила доим борвардур,

Ғаразким, Бархиё бирла Нигорин,
Қилиб шаҳлиғ учун Вомиқни таъйин.

Ва лекин ўзлари тарки ҳукумат
Қилиб тангрига этдилар ибодат.

Нигорин топшуруб Вомиқға авранг,
Ибодатхона сори қилди оҳанг.

Топиб ҳам Барҳиёи пири рухсат,
Қилурға гўшада ҳолиқға тоат.

Этиб ўз мансабин сонийға таслим,
Анга илму вазорат берди таълим.

Тутуб, соқий, қадаҳ, кўнглумни қил шод,
Ки ҳолиқдин тиларман ўзга авлод.

Эрур ҳақ лутфи тавлиду таносул,
Замони қилмоғил ондин тағофул…

Шоҳ Вомиқ салби ва Азронинг раҳмидин шаҳзодалар таваллуд топиб жон кўнгли яна тозадин хуррам бўлғони

Хушо улким бериб эрди халафзод,
Кўзин равшан қилур дийдори авлод.

Эрур мақсуд авлод ила фарзанд,
Ики дунёда қилғучи баруманд.

Улуғлардин бу сўз бордур муқаррар,
Ки ҳар одамда фарзанд ўлмаса гар,

Анинг бўлмас замири коми ҳосил,
Бўлур балким савоби доғи зоил.

Қачон бўлғай ул одам оти фони,
Ки қолғуси халаф фарзанди оҳи.

Садаф оти қолур оламда, ори,
Ки боқий бўлса дурри шоҳвори.

Чу Вомиқ маснад узра жой тутди,
Ки бир йил муддати Азродин ўтди.

Хабар топғоч шаҳи Вомиқ ки Азро,
Ки бўлмишдур анга ҳамл ошкоро.

Шукуфта бўлди ондин шоҳ Вомиқ,
Нечукким тонг елидин субҳи содиқ.

Они бу мужда қилди шоду хурсанд,
Ки асру бор эди муштоқи фарзанд.

Чу Азро ҳамлидин ўтди неча моҳ,
Анингдек бир ўғил туғди баногоҳ.

Ки эрди ул маҳи авжи нажобат,
Юзидин барқзан нури саодат.

Нигорин айлабон ондин мубоҳот,
Онга деб Носири соний қўюб от.

Қилиб Вомиқ кўзин ул нур равшан,
Гули васлидин ўлди кўнгли гулшан.

Бас они дояға топшурди ул он,
Ки қилғай парвариш беҳадду поён.

Яна Вомиқ ёрутди чашми уммид,
Қилиб Азро неча фарзанд тавлид.

Ўғул эрди бириси, лекин они,
Юзи эрди чу меҳри осмони.

Бўлуб дийдоридин хурсанду масрур,
Қўюб онинг отин шаҳзода Мансур.

Бириси они духтар эди, аммо —
Отини қўйдилар Билқиси суғро,

Шакардухт ила Осафдин ҳамул он,
Бўлуб фарзанд тавлиди фаровон.

Алар бирла жамии шаҳзода,
Топиб тарбият анвоин зиёда.

Ўқуб мактабда асру дарси тақдис
Ки соний Носиру Мансуру Билқис.

Шаҳи Вомиқ аларға эрди устод,
Берур эрди улуму маърифат ёд.

Алар таълимиға кўб айлади жид,
Ки ҳар бир бўлди устоди Мўъбид.

Қилиб касби камолу фазлу дониш,
Бўлуб ҳар бир чароғи аҳли биниш.

Қилиб, эй соқий, алтофи иноят,
Табибийға кетургил жоми беҳжат.

Ки қилғуси насиҳатгўлик изҳор,
Жаҳон аҳволини айлаб намудор.

Шоҳ Вомиқ ўз ўғли Носир сонийға насиҳат бергонининг баёни

Ҳамулким бор эди ҳикмат баёнлиғ,
Бу янглиғ қилғусидур нуктадонлиғ.

Ки чун шаҳзода майли мактаб этди,
Доғи ўн беш йилға ёши етди.

Баси касб этди осори фазойил,
Улуму фанну ирфону хасойил.

Мафавваз зотиға бўлди балоғат,
Ато айлаб анга тенгри шижоат.

Шаҳи Вомиқ онинг кўргач камолин,
Улуму фитрату жоҳу жалолин.

Хаёлиға бу бўлди ошкоро, .
Ки кеча панд анга қилғуси иншо.

Русуми салтанатда токи комил,
Бўлуб қилғай талаб неку хасойил.

Эрур албатта султонларға лозим,
Ки авлодиға берса панд доим.

Доғи лойиқ хирад огоҳларға,
Ки ҳикмат ёд бергай шоҳларға.

Ҳамул важҳ ила бир тун шоҳ Вомиқ,
Насиҳатға билиб ўғлини лойиқ.

Бўлуб хилват аро осуда хотир,
Қошиға айлади Носирни ҳозир.

Анга дедики: «Эй фарзона фарзанд,
Қулоқ солғил санга бергумдурур панд».

Деди шаҳзода: «Айланг амру фармон,
Қилинг неким насиҳатдур намоён.

Неча вақт ўлдиким сиздан тилаб панд,
Эрурман субҳ ила шом орзуманд».

Деди Вомиқ: «Ки, эй кўнглум сурури
Эшит аввал санга будур зарури.

Ки айлаб фикр асли хилқатингни,
Кўзинг оллиға келтур тийнатингни.

Ки бир қатра сувдин халлоқи жаббор,
Сени халқ этти, лек ул доғи мурдор.

Такаббур қилма |они ёдинга сол,
Худонинг бирлигин бил доим улҳол.

Ҳамиша тенгрига айлаб ибодат,
Талаб қил доимо илму фазилат.

Қачонким тузсанг ойини ҳукумат,
Риоя тут анга роҳи шариат.

Ҳарис ўлма жаҳон молиға асло,
Карамни пеша қил ўзга мудомо.

Сипаҳ хайлиға қил инъому эҳсон,
Раоёни этиб лутф йла шодон.

Чу сиз неча ини бирла ағосиз,
Қаю бирингки гар соҳиб саҳосиз.

Қилиб ҳосил менинг ул лаҳза комим,
Бўлурсиз тахт аро қоим мақомим.

Яна бўлғил ҳамиша соҳиб инсоф,
Замони қилмағил харжингда исроф.

Чу онинг ҳаққида бор насси қотеъ,
Неча тадқиқ ила бурхони сотеъ.

Ёмонлар суҳбатидин ижтиноб эт,
Накўлар улфатига иртикоб эт.

Улум аҳлиға қил доим муҳаббат,
Жаҳолат аҳлидин эт асру нафрат.

Шитоб этмакдин ўлсун эҳтирозинг,
Бўлуб сабру тааммул чора созинг.

Менингдек бўлма ҳаргиз моили ишқ,
Ки дарди ғусса бўлғай ҳосили ишқ.

Тузарда доғи ойини ҳукумат,
Санга бўлсун туну кун афв одат.

Ки бу шева эрур зеби салотин,
Мунинг ҳаққида ҳам кўбдур бароҳин.

Низоми мамлакатда субҳ ила шом,
Сиёсат айламакни ўзга қил ком.

Нечунким бўлмаса расми сиёсат,
Ёмон эл олмағуси ҳеч ибрат.

Доғи дунёға ҳартаз бўлма мойил,
Ки ондин бўлмағай жуз ғусса ҳосил.

Анга ҳар нечаким қўйсанг кўнгилни,
Санга бошқарғуси ҳирмонға йўлни.

Санга айлаб жаҳон аҳволини изҳор,
Баён этгумдурур бир неча гуфтор.

Даҳрнома

Жаҳонким бир ажойиб гулситондур,
Назарга зийнати беҳадду сондур.

Очилмиш гулшанида юз сифат гул,
Эрур ҳар бир бўю рангидин мул.

Келиб ранги назарларға тарабхез,
Бўлуб жонларға бўйи беҳжатангез.

Эрур ҳар гулшани ишратға маъдан,
Они қилғусидур айш аҳли маскан.

Фаровон саҳнида ашжори онинг,
Бўлуб лаззатрасон асмори онинг.

Қелиб анҳори ҳар сори равона,
Азубатда бўлуб таъми ягона.

Қачонким нўш қилғай ондин инсон,
Берур лаззат нечунким шарбати жон.

Ҳавоси руҳафзо борча элга,
Дилороу таносо барча элга.

Бўлуб кўзларга зоҳир сабзазори,
Етурмак нур бўлғуси шиори.

Чун ўлғай қушлариға зоҳир алҳон,
Эшитканларга бергай тозадин жон.

Эрур саҳни чаманда ҳавз пайдо,
Суи софилиғ ичра кавсар осо.

Келиб базми басй файзу сафолиғ,
Қилиб хосият ичра жонфизолиғ,

Майи ҳайвон суи янглиғ гуворо,
Бўлуб жону кўнгулга роҳат афзо.

Тамоми жомии заррин мунаққаш,
Бўлуб шакл ичра доғи асру дилкаш.

Ҳама соқийлари маҳбубу гулчеҳр,
Жабинидин аёндур шафқату меҳр.

Карам қилса қаю одамға бода,
Бўлур токим абад айши зиёда.

Муғанниси гар оғоз этса нағмот,
Эшитганга бериб бир ўзга ҳолот.

Замирин қилғусидур шоду хандон,
Ғаму андуҳини дафъ айлаб ул он.

Бори маҳвашлари ҳусн ичра аҳсан,
Вале бордур неча нозу адо фан.

Аён бўлса агар нозу адоси,
Бўлур кўрган киши онинг фидоси.

Бировким бўлса ишқининг дучори,
Фалакка чиққуси афғони зори.

Агар ошиққа васли бўлса ҳосил,
Нишоти жовидон топғуси комил.

Вале ҳажриға ошиқ етса ногоҳ,
Анинг ҳолиға беҳад оҳ ила воҳ.

Қусури бордурур чун қасри жаннат,
Ҳама қасри макони аҳли ишрат.

Келиб рифъат аро гардунға ҳамсар,
Бўлуб кўнгуллари пур зебу зевар.

Бори девори манқуши муқарнас,
Сутуну саҳни айвони муассас.

Очилған ҳар тарафдин боби олий,
Эмасдур файздин бир боби ҳоли.

Ғараз ушбу гулистони дилоро,
Ки бор шоҳу гадо хайлиға маъво.

Мисоли йўқ сафоу нузҳат ичра.
Нишоти файзу ҳаззи беҳжат ичра.

Вале афғонки, эрмат жовидоний,
Бўлур охир ҳама ашёи фоний.

Бори гулзорида бўйи бақо йўқ,
Гулида ҳаргиз алвони вафо йўқ.

Қаю гулшанки ҳоло келди зоҳир,
Хазон ошубини топғуси охир.

Тараб жомидин айлаб нўш бода,
Неча қилсанг фарах ҳосил зиёда.

Ва лекин оқибат махмур бўлғунг,
Хумори дардидин ранжур бўлғунг.

Сурудиға келибдур навҳа мудғам,
Сурури зимнида андуҳу мотам.

Ҳануз ўлмай висоли ёрдин хаш,
Тушуб ҳижрониға бўлғунг мушавваш.

Бировким қилса қасри ичра маскан,
Макони бўлғай охир тийра мадфан.

Киши йўқдурки онда кўрмамиш ниш,
Замири бўлмаған андуҳ ила риш.

Аруси даҳрким бордур ситамгар,
Гадоу шаҳға зулмидур баробар.

Ҳамага жавр қилмоқ одатидур,
Ҳамага шомил онинг меҳнатидур.

Неким Одам Атодин токи бу дам,
Ўтубдур даҳр аро фарзанди одам,

Бори кўрмушдурур онинг жафосин,
Чекиб ҳар лаҳза озору аносин.

Алар ёлғуз демайким, ўзга кўб шоҳ,
Қилиб бу даҳрни ўзга мақаргоҳ.

Туну кун зоҳир айлаб адл ила дод,
Жаҳонни қилдилар адл ила обод .

Бўлуб ишрат била саршори шодоб,
Йиғиб борича имкон турлук асбоб.

Неким хоҳишлари эрди жаҳонда,
Бўлур эрди муяссар бир замонда.

Вале сўнгра ажал жомин қилиб нўш,
Бориси бўлдилар марг ила мадҳуш.

Алардин қолмади осор жуз от,
Буларнииг ҳолиға ҳайҳот, ҳайҳот.

Қани ул соҳиби илму амаллар,
Ки айлаб баҳс илм ичра жадаллар.

Жаҳонда қўйдилар таснифу осор,
Алардин қолди кўб атвори гуфтор…

Қани онларки эрдилар сухандон,
Калом изҳор этиб борича имкон.

Қилиб бисёр назму наср таълиф,
Кутиб анвони, асру этди тасниф.

Улуми шеърда моҳир эдилар,
Ғазал демакда бас шоир эдилар.

Аларнинг сўзлари эрур равонбахш,
Маъно бирла сомеъларға жон бахш.

Дедилар нуктлар борча шакаррез,
Эшитган кимсаларга беҳжат омез.

Вале қилди ажал борини абкам,
Сукут ила этиб охирда мудғам.

Ғараз ҳар кимки бу оламға келди,
Анга гардун бу янглиғ жавр қилди.

Тааммул айла, эй фарзона фарзанд.
Жаҳондин бўлмоғинг доим баруманд.

Сенга рўзи бўлуб гар бахти давлат,
Насибинг бўлса тун кун айшу ишрат,

Бўлуб умринг замони тули айём,
Нечукким Нуҳ тобсанг умрдин ком,

Жалолу жоҳинг Афридунча бўлса,
Зару молинг доғи Қорунча бўлса,

Қилиб гардун сенинг комингға даврон,
Ҳама мушкулларингни қилса осон,

Не матлабға тамизинг бўлса мойил,
Ҳамулдам қилса не ташвиш ҳосил,

Етушмай хотирингға занги кулфат,
Ҳусулинг бўлса айшу кому роҳат.

Вале билгинки чун паймона тўлди,
Бўлур сендин ҳама бегона бўлди.

Булар борин қўюб охир кетарсан,
Бас они орзу айлаб нетарсан…

Санга ушбу сифат айлаб насиҳат,
Бу мавзуда кетургум бир ҳикоят.

Ҳикоят бар сабили тамсил

Эшитдим Хисрави Парвези худком,
Ки эрди ҳукмрони даври айём.

Мақом айлаб ўзига маснади ож,
Қўюб боши уза юз фахр ила тож.

Тажаммул бирла ул кишвар худованд,
Кийиб хилъат зарандуду зар оганд.

Бор эрди тожи вазни тўрт юзман,
Қуёш тожи каби масқули равшан.

Юқоридин осиб ул тож диловез,
Қўюб маснад онинг остида парвез.

Бу тож остида шоҳи меҳр сиймо,
Анга еткурди фарқи фарқадонсо.

Бузург Уммид ила ёнида Манзур,
Анга дедики: эй фархунда дастур.

Бу тож узра не ёзғум, эй ҳунарвар,
Ки мендин сўнгра бўлғай ёд овар.

Қолиб мендин бу тожи зевар обод,
Уқуб ул лаҳза қилғайлар мени ёд.

Ки қилмай ҳеч бир соҳибқирони,
Бу янглиғ ишки, мен қилмишмен они.

Эрурмен мен сазовори ситоиш,
Ки Қисро насли мундоқ қилмади иш.

Менул Хисравки гар разм айласам ком,
Ки бўйимдин кирар гўр ичра Баҳром.

Уруб майдонда тийғи тез рўин,
Забун этдим туни Баҳроми чўбин.

Чу гулгун барши новард юрдим,
Диловарлар бошин ерга тушурдим.

Манго майдонда чун новард бўлди,
Насибам ганжи бодовар бўлди.

Чу ширин дилбари ғоратгаҳи хуш,
Бажуз мен кимга бўлмиштур ҳамоғуш,

Бузург Уммид анга дедики, эй шоҳ,
Оанга бордур салотин хоки даргоҳ.

Яқин билгим эрур, эй моҳи нокост,
Бу маъниларки дерсан, барчаси рост.

Олурсан шоҳлардин тож ила бож,
Бу сўз зинҳор қилғил зевори тож.

Ки эй улким шаҳи олий гуҳар сен,
Ки мендин сўнгра бўлғунг тожвор сен.

Бу тож ила сен ўлма масту мағрур,
Ки охир бош яланг жоҳ қилғасен гўр.

Чу ман эрдим сенингдек комрони,
Ки ҳукумимда эди халқи жаҳони.

Олиб мен мулки олам қоф то қоф,
Кўтардим кўкка чархи нахвату лоф.

Паривашлар бўлуб ёру қариним.
Салотин эрдилар даргаҳ нишиним.

Қўюб базм ичра бошим узра афсар,
Бухури манқал эрди уду анбар.

Бериб комимға лаззат лаъли ширин,
Мудом эрди тараб боғида гулчин.

Асоси ҳашматим гардунча эрди,
Манолу давлатим Қорунча эрди.

Қўюб борин бугун овора бўлдим,
Қаро ер остида бечора бўлдим.

Қани ул шўхи ширини шакар лаб,
Қани ул маҳлуқои сийм ғабғаб.

Қани ул тахти заррину каёни,
Қани ул шавкати соҳибқирони.

Қани айшу нашоти базми Жамшид,.
Қани жоҳу жалолу иззу тамжид.

Қани ул дастгоҳи тахти афсар,
Қани ул хашмату худдому чокар.

Назаргоҳимдин ўлмиш барча ғойиб
Анисим гўр аро дарди масойиб.

Чекарман тийра гўр ичра тааллум,
Рафиқим кеча-кундуз мору каждум.

Таним сарто қадам кирм ила машҳун,
Май гулгун мангодур бийм ила хун

Бўлуб маскан манга тийра мағоки,
Эрур афсар манга бир тўда хоки.

Не қилғум ганжи бодовардини ёд,
Ки бодоварда ҳам бўлғуси барбод.

Гаҳи қабрим уза бир дам гузар қил,
Менинг бу турфа ҳолимға назар қил.

Тааммул қил, кўруб ҳоли низорим,
Бўлур равшан маоли кору борим

Чу мендин қолди бу тожи зарандуд,
Санга ҳам тожи зардин бўлмағай суд.

Доғи Бузург Уммид ул ҳолат ичра,
Тил очиб асру панду ҳикмат ичра,

Скандардин ниҳон қилди падидор,
Ки ул панд Арастуға қилди изҳор.

Бу ҳам дунё учун бордур мадумат,
Ки қилғум они бу ерда ҳикоят.

Ҳикоят бар сабили тамсил

Эшитдим Хисрави олий Скандар,
Арастуға бу сўз қилди муқаррар.

Ки чун бу даҳрдин қилғум азимат,
Адам даштиға сургумдур жанибат.

Қубуристон сари бошқар йўлимни.
Чиқорғил наъшдин ул дам қўлимни.

Ки билғай зумраи мағрур сармаст,
Ки борғум даҳрдин бу дам тиҳи даст.

Олиб мағриб била машриқни яксар,
Борурман бу нафас бетожи афсар.

Эшитгач йиғлабон бу сўзни Парвез,
Деди, ёзғил бу сўзни тож уза тез.

Яна Носирга боқиб шоҳи Вомиқ,
Деди, қай панд эшитмакликка лойиқ.

Тааммул айлаким, аҳли хилофат,
Не янглиғ қилдилар, панду насиҳат.

Бу фоний дайрким дунёдур оти,
Анинг йўқдур қарор ила саботи.

Маоли коридур андишаи хом,
Эрур пасмоадаи ҳар хосу ҳар ом.

Эмасдур давлати иқболи жовид,
Кўрубдур неча Баҳром ила Жамшид.

Даётин англағил, эй марди соий,
Ғурури жаҳл нахватнинг матоний.

Баробардур ўлум шоҳу гадоға,
Тафовут йўқ гадоу подшоға.

Кўрибмусанки, ўлгач шоҳу дарвеш,
Олиб бормишдурурлар жуз кафан пеш.

Биров топмишдурур умри абадни,
Ки ул оромгоҳ этмай лаҳадни.

Борурсен, қолғуси фарзанди амлоку
Мақом этгунгдурур охир таҳи хок.

Улумни ёд эту фикри сафар қил,
Ғурури кибру нахватдин ҳазар қил,

Қилурдин хоби ғафлат мунфарид бўл,
Кетар вақтингни чоғлаб мустаид бўл»,

Шаҳи Вомиқ чу пандин қилди нтмом,
Олиб шаҳзода Носир панддин ком,

Ота бирла ўғил ул икки мумтоз,
Бу аснода қилиб кўп гиря оғоз.

Деди, кей мушфиқим фарзона фарзанд,
Санга ҳар неки дедим бу сифат панд,

Они бир лаҳза ҳам қилма фаромуш,
Ки эрсанг олам ичра соҳиби ҳуш.

Бас ул пандики, бўлмиш эрди зоҳир,
Китобат айлабон шаҳзода Носир.

Қилиб жон бўйниға таъвид они,
Ўқуб ҳар лаҳза пайдоу ниҳони,

Амал мазмуниға қилди ҳамиша,
Ки то бўлди жаҳонда нек пеша.

Карам қил, соқиё, тутғил манга май,
Ки қилғумдур фано йўлин бу дам тай.

Фано йўлиға мастона этиб азм,
Адам майхонасида тарҳ этар базм.