(ишониш унча шарт бўлмаган ҳангома)
Жаҳон харитасига ўзгартиш киритишнинг қандай йўллари бор, биласизми? Ҳа, тўғри, бир маҳаллар бунинг учун урушлар қилинган, қонлар тўкилган. Лекин ҳозир ундай замон эмас. Харитага ўзгартиш киритувчи боланинг отаси бақувват бўлса бас. Тушуниб тургандирсиз, «бақувват» деганда биз чўнтакни назарда тутяпмиз. Бу жиҳатдан Бўтақулга гап йўқ. Ўғлининг ақлига эса тан бермасдан илож йўқ. Энди озгина ўтмишга назар солайлик.
Бўтақулнинг пул санашни ўрганиши учун мактабда ўн йил ўқитишнинг сира ҳам ҳожати йўқ эди. Шундай бўлса ҳам зўрлаб ўқитдилар. «Одамлар гап-сўз қилишмасин», дейишди-да. Ундан ташқари у замонлар одамлар мактабда ўқимаган болага қиз бермай қўйишган эди. У замонлар «тест» деган даҳмазалар йўқ эди. Имтиҳон олувчига биргина ишора кифоя. Бўтақул ўша ишорадан кейин имтиҳон олувчи билан юзма-юз ўтирган эди. Унга қўйиладиган баҳо аввалдан маълум бўлса-да, имтиҳон олувчи ирими учун унга савол берди: «Ньютон қонуни ҳақида нималар биласиз?» деди. Бўтақулга Ньютон деган одамнинг номи сал таниш туюлди-ю, аммо қариндошлари ичида бу одам ким бўлиши мумкинлигини эслолмади. Шунда имтиҳон олувчи унга туртки бўлар, деган умидда «Олма-чи, олмани эсланг» деди. Бўтақул шунда эслади. «Россияга олма сотиш қонунини чиқарган масковлик хўжайин», деб жавоб берди. Имтиҳон олувчи «физика фанига Россияга олма олиб бориб сотишнинг нима даҳли бор?» деб ўтирмай, ўзича «бу болага қолса Ўзбекистонда узилган олма Россияга бориб Ньютоннинг бошига тушгандир», деб қўя қолди. Иккинчи саволни осонроқ қилди. «Беруний киму Беллини ким?» деб сўради. Бўтақул «Беруний – шарқ алломаси, Беллини Европа композитори» деса олам гулистон эди. Аммо бола тушмагур ўйлаб ўтирмай, «булар иккови амакивачча» деб қўя қолди. Имтиҳон олувчи ичида «пешонамнинг шўри!» деб қўйди, савол берган тилини чайнаб ташламоқчи эди, ҳали учинчи савол ҳам борлигини эслаб, бундан ўзини тийди-да: «карра жадвални ёдлаб беринг», деб илтимос қилди. Бўтақул «уч карра тўққиз ўттиз саккиз» дегунича чидаб ўтирди-да, ваъда қилинган баҳони қўйиб енгил нафас олди ва қутилганига шукур қилди.Тағин ҳам Бўтақул гапдон бола эди, саволларга довдирамади. Бошқаларга ўхшаб оғзини очолмай турганида у шўринг қурғур имтиҳон олувчи нима қиларди! Бўтақул шу тарзда ўқишга кириб, яна ҳудди шу тарзда ўқиб, олий маълумот олди.
Ўғли Тойлоқ мактабни битириб, уни ҳам олий маълумотли қилиш фикрига тушди. Тест дегани сал осонроқдир деса, чўнтакни зириллатиб юборар экан. Нима қилсин, фарзанд азиз, ўқиши ундан азиз, деди-ю ҳаражатларига чидади.
Тойлоқ ҳам гапдонгина бола эди. Аммо бу имтиҳонларда гапдонликнинг сираям ҳожати йўқ. Тойлоққа қийин саволлар тушмади. Биринчиси: «Франциянинг пойтахтини аниқланг. Жавоблар: Москва, Пекин, Париж.» Тойлоқ «биринчи жавоб ҳамиша тўғри бўлади», деб эшитган эди. Шу жавобни танлади ва Москва ўн минг доллар эвазига Франциянинг пойтахтига айланди. Наполеон дод деганича қолаверди. Ишнинг шунақа осон ҳал бўлишини билганида аҳмоқ бўлиб уруш қилиб юрармиди! Иккинчи савол «Уганда қайси қитъада жойлашган: Европа, Африка, Осиё.» Тойлоқнинг марҳамати билан Уганда Африкани тарк этиб, шу зайлда Европага кўчди. Яхшики биров унинг қўлига ёзувсиз (яъни контур) харита бериб, Угандани шу Европага жойла, демайди. Дегандами, Франциями ё Германиями харитадан учиб кетган бўлармиди. Тойлоқ Ҳиндистоннинг пойтахтини Америка деб белгилагач, Африкани Қрим ярим оролига жойлаштирди-да, имтиҳонлардан аъло баҳолар билан ўтди. Бу билимлар эвазига тўғридан тўғри диплом диплом талаб этилса ҳам бўларди-ку, аммо камтарлик юзасидан ўқишни лозим кўрилди.
Бу ўтган йилги воқеа. Бир йил давомида Тойлоқ ўқишда катта ютуқларга эришди. Ҳатто тарихий шахслар таржимаи ҳолига аниқликлар киритди. Унинг олиб борган илмий изланишлари натижасида Колумб 1917 йилда Бухорода туғилгани ва Самарқандни кашф этгани маълум бўлди. Жаҳон харитасини тўла ўзгартиришга эса улгурмади. Ҳозирча Австралия, Швеция, Албания ўз жойида турибди. Ҳали яна тўрт йиллик ўқиш бор, ҳафсала қилинса, йўқ, аниқроғи чўнтак кўтарса магистратура деган ўқиш ҳам бор. Унгача харита кўрадиганини кўрар, балки унгача Англиянинг пойтахти Бразилия деган мавзуда диссертация ҳам тайёр бўлиб қолар. Айрим мамлакатларни эса Марс харитасидан излаб топармиз. Ўн минг доллар ҳисобига шунча ўзгаришлар қилинса яхши-ку, дейсизми? Шошилманг, ўн минг биринчи имтиҳон учун, яъни хамир учидан патир эди. Кейингиларини биз билмаймиз.
Азизлар, кўрганингиздек, Жаҳон харитасига ўзгатиришлар киритиш унча қийин иш бўлмай қолган. Агар сизнинг кўнглингизда ҳам шундай истак бўлса, ийманиб четда турманг. Чўнтакни қаппайтиринг-у отни суринг. Қани, олға!