Сарвар Азимов. Кўзлари чўлпон (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ёзувчи ва жамоат арбоби Сарвар Азимов 1923-йил 20-майда Жиззахда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1983). Филология фанлари доктори (1968).Ўрта Осиё давлат университетини тугатган (1946). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, сектор мудири, директор ўринбосари (1948 — 55). ЎзКП МК фан ва маданият бўлими мудири (1955—56). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви биринчи котиби (1957-58, 1980-85), Ўзбекистон ССР маданият вазири (1958— 59), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари ва Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1959-69, 1988-91). Собиқ СССРнинг Ливандаги (1969—74), Покистондаги (1974—80) фавқулодда ва мухтор элчиси.Сарвар Азимов песалар («Қонли сароб», 1964; «Юлдузлар жамоли», 1966; «Замон драмаси», 1968), қиссалар («Камалак», 1964; «Икки дил — икки олам», 1967), ҳикоялар, киноссенарийлар муаллифи. У адабий жараён масалаларига бағишланган адабий-танқидий ва публитсистик мақолалар ёзди. Ҳамид Олимжон ижодини тадқиқ этди.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ҳар турфа одамни кўп кўрдим: нозик таъблигини ҳам, тўқим табиатини ҳам. Буниси ўзгача: мулойимликдаям, тихирликдаям бошқалардан ажралиб туради. Белорус ўрмонлари келини — оқ қайин шарбатини эмиб етилгани учунми, ёки… хуллас, оти — Станислав, ошна-оғайнилари эса, негадир, уни Стас деб аташади. давоми…
Эрта тушган куз чаппор гулзорни босган қордай бир дунё ташвиш келтирди. Ялт-юлт қуёш кузак чечакларидаги, каҳрабо чиройга ғарқ чинор баргларидаги шабнам — марварид доналарни симириб улгурганиям йўқ эдики, тўсатдан жин шамол кўтарилди-ю, қоработир булутлар кўкда ўрмалай кетди. Каллаи саҳардан дала-боғимизни давоми…