Саид Аҳмад. Луччак шафтоли (ҳажвия)

Хоразмлик шоир Раҳим Бекниёз умрида луччак шафтолини кўрмаган экан. Абдулла Қаҳҳорни кўргани боғига кирганда домла дастурхонга ялтираб турган бир сават луччак шафтоли қўйди.
— Ия, — деди Раҳим Бекниёз, — домла, бу шафтолиларнинг жуни қани?
Абдулла Қаҳҳор жавоб қилди:
— Раҳимжон укам, сиз келасиз, деб шафтолиларни Қибрайдаги сартарошхонага опчиқиб жунини қирдириб келдим.
— Раҳмат, раҳмат, домла, бекорга овора бўпсиз-да, — деб миннатдорчилик билдирди Раҳим Бекниёз.