Одил Ёқубов. Қўшиқ (этюд)

Уч яшар ўғилчам мен сафарда юрганимда ғалати бир қўшиқ ўрганибди. Эшикдан киришим билан қўшиғини баралла «қўйиб» юборди
Тум-така-тумни чолвораман,
Зуҳрохонни олвораман,
Зухрахон ўғил туғса,
Олтин бешикка солволаман —
Тум-така-тумни чолвораман…
Мен беихтиёр кулим юбордиму, қўлига каттакон бир олма тутқаздим.
Шу-шу, ўғлим, кўнгли бирон ширин нарса тусаса «тум-така-тум»ни «чолворадиган» бўлиб қолди.