Носир Фозилов. Устозлар даврасида (ҳикоялар ва қисса)

Носир Фозилов. Устозлар даврасида. Ҳикоялар, эсселар ва қисса. — Тошкент, Ёш гвардия, 1988.

Ёзувчи Носир Фозилов анчадан бери устоз адибларимиз Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Собит Муқонов, Миртемир, Мухтор Авезов, Шайхзода, Тўхтасин Жалолов ва бошқа бир талай устозлар ҳақида воқеий ҳикоялар, эсселар ёзиб юрибди. Бу асарларда автор устозларга эҳтиром сақлагани ҳолда уларнинг ҳаётида рўй берган ва ўқувчиларга ибрат бўларли воқеаларни қаламга олади.
Маълумки, ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ адиблари ўртасида қадимдан бир ажиб қадрдонлик, дўстлик туйғуси мавжуд. Оқсоқолларимиз ўртасидаги бу шахсий дўстлик халқларимиз ўртасидаги катта маънодаги интернационал дўстликка айланиб кетган: халқларимиз қон-қардош, адабиётларимиз қон-қардош. Шоир айтганидай, ёзувчиларимиз бир-бирига устозу бир-бирига шогирд. Мана шундай оқибатли, самимий адабий дўстлигимиз фонида, айниқса, ёзувчиларимиз мулоқотларида ғалати, ибратомуз воқеалар бўлмаслиги мумкин эмас. Ёзувчи мазкур китобда шундай ибратомуз бир муҳаббат билан улар ҳақида ҳикоя қилиб беради.

МУНДАРИЖА

Ҳикоялар, эсселар
Тўёна
Дўстлар
Кенглик
Танишув
Харид
Абдулла аканинг айтганлари
Асфальтда ўтов
Яхшиларга ёндашиб
Оғажон
Шоирнинг бахти
«Ўзларидан сўрасак»
Саида опамиз
Улкан адиб — меҳрибон оға
Саид Аҳмад бобо
Одил оға

Қисса
Қуш қаноти билан

С. Аҳмедов. Нурли хотиралар жилоси