Назир Сафаров. Момақалдироқ (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Публицист, очеркнавис ва драматург Назир Сафаров 1905 йили Жиззах шаҳрида туғилган. Назир Сафаров ўзбек драматургиясининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган «Тарих тилга кирди» (1931), «Уйғониш» (1939), «Шарқ тонги» (1954) каби саҳна асарларини яратди. Драматургия соҳасидаги катта хизматлари учун Назир Сафаровга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвони берилган (1955 йил).Ёзувчининг 1954-1957 йилларда яратган замонавий мавзудаги катта асарлари «Ҳаёт мактаби», «Элмурод» каби (М. Худойқулов билан ҳамкорликда) пьесаларидан иборатдир. Унинг «Бир томчи қон» (1967), «Кўрган-кечирганларим» (1968) номли қиссалари, «Наврўз» (1973) романи 60- йиллар адабиётида сезиларли воқеа бўлган. «Кўрган-кечирганларим» асари учун муаллифга Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган (1968).У 1975 йилда 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвонига муяссар бўлган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.