Наби Жалолиддин. Ота (ҳикоя)

Ҳов наридаги кўприк устида қий— чув қилиб ўйнаётган болаларнинг овози хаёлини бўлди. Дарё узра йўл солган бу кўприк унинг болалик пайтларида ҳали қурилмаганди, одамлару от— уловлар кечувдан ўтишарди. Йилларнинг шитоблигини қарангки, қирқ йилнинг нари— берисида қурилган мана шу кўприк ҳам давоми…

Наби Жалолиддин. Худобехабар (ҳикоя)

Мени само тушунгайдир,Сен, эй инсон, тушунмайсан.Муҳаммад Юсуф -Ҳа, Худо йўқ! -деб юборди у қўққисдан овоз чиқариб.Сўнг қулоғига бир сукунат урилди. Ҳалигина ҳаммаёқни «висир-висир»га ўхшаш енгил шовқин қамраб турганиди-ку. Айтгандай, синфхонадайди-а. Кўз олдидаги хира парда кўтарилиб, рўпарасида ўн беш чоғли бола давоми…

Наби Жалолиддин. Ватан (ҳикоя)

«Эй-й!..» деди-да, кичкинагина хитойи телевизорининг симини электрдан узиб, беозор зарда билан ташқарига йўналди: «Ватанди куни сенларга қомай ўлсин, дардингга урайлар!..» Остонадан ҳатлаб, мева-чеваю экинларга тўла ҳовлисига беихтиёр тикилиб, туриб қолди. Сербарг мевали дарахтлар жимирлаб, ялтирайди – бу офтобнинг тафти баландлигидан давоми…

Наби Жалолиддин. Мустақиллик (ҳикоя)

Султон бува оламдан ўтди.Қишлоқнинг устунларидан эди. Чопонининг яғрини қуёшда оқшайганди. У ўтирган жойдан ўтган уловлар тўхташга, уловдорлар эса ерга тушишга мажбур бўлардилар. қоянинг салобату сояси бор эди чолда. Бир умр далада табелчи, бригадир, ҳосилот бўлиб ишлаганди, ер тилини биларди.Бетоб эди, давоми…

Наби Жалолиддин. Юрак (ҳикоя)

Уйғонди. Шифти пастак (унга шундай туюлди), деворлари оппоқ (аслида ҳозир хира оқиш) хона кўзларига кирди. Қизиқ, ўйлади у, тонг отдими ўзи? Нега тонгни сезмаяпти? Қуёш қани? Осмон қани? Устидаги чойшабни суриб ташлади. Ҳаво ҳам ғалати. Остидаги билқиллама жой энди танасига давоми…

Наби Жалолиддин. Вокзал (ҳикоя)

-Эҳтиёт бўлинг, биринчи йўлдан «Нукус-Тошкент» поезди кириб келмоқда!У чўчиб  уйғонди ва кўзларини хиёл очди. Нигоҳига энг аввало урилган нарса шу бўлди: олдинги қаторда бозорчи хотинлар кўтариб юрадиган катта-катта иккита юк сумкасига бошини қўйиб, ёнбошлаганча ўтирган одамнинг, аслида унга кўринмаган, (ёнбош давоми…

Наби Жалолиддин. Аёл (ҳикоя)

Ланг очиқ темир дарвозадан кириб келган уринганроқ “Нексия” ўнг тарафдаги вагон-уйдан бироз ўтиб тўхтади. Унинг орқа эшигидан юз-кўзию ҳаракатларидан чинакам амалдорлардек кўри¬нишга астойдил чиранаётганлиги сезилиб турган қирқ ёшлардаги эркак шошилмай тушди. Эшикни ёпиши биланоқ машина нари кетди.

Наби Жалолиддин. Тупроқ (ҳикоя)

Пешиндан сўнг дўкондаги юмушларни катта ўғли ва шогирдларига қолдириб, уйига қайтди. Аслида уйда мўлжаллаб қўйган зарур иши ҳам йўқ эдику-я, лекин негадир кўнгли шуни ихтиёр этди. Эҳтимол бироз дам олгиси келдими…Ҳали поябзалини ечмасидан муслимагина хотини беозор сўзланди:— Сиз кўнгилчанлик қилиб давоми…


Мақолалар мундарижаси