Муяссар Тиловова. Кечув (ҳикоя)

Ёзнинг эрта отадиган илиқ тонгги. Йўл тадоригини аллақачон кўриб қўйган бўлсам-да, шаҳарга кетаётганимни ўйлаб, орзиққанча вақтли уйғондим. Аммо отам мендан эрта турган экан. — Турдингми? — деди жилмайиб қўлидаги қутини узатаркан. — Ол буни. Ҳайрон бўлиб қутини очдим. Ичида ўша давоми…

Муяссар Тиловова. Асов от (ҳикоя)

Ер қаттиқ силкинмади. Бир муддатгина тоғ-тошлар гумбурлади, холос. Аммо шу шовқинда ҳам уюрдаги отлар довдираб, ўзларини қаёққа уришни билмай қолишди. Айғир уларни тинчлантиришга ҳарчанд уринмасин, ожиз биялар кишнаб, турли томонга тирқиради. Оналарининг бу ажабтовур ҳаракатига тушунмаган қулунлар атрофга ҳайрон олайишарди. давоми…

Муяссар Тиловова. Лайлак уяси (ҳикоя)

Чанг униқиб қолган, бузоқларники каби узун-узун, киприкларини пирпиратиб симёғоч устидаги лайлак уяга термилаётган болакай бир маромда куртиллатиб ўтлаётган эшаги устига чалқанча ётиб олган, дунё билан иши йўқ. Ҳатто киприк қоқмайди, яқинда тухумдан чиққан лайлак болалари чуғур-чуғурига қулоқ тутади. Туроб қоровул давоми…

Муяссар Тиловова. Чол ва қоратош (ҳикоя)

Овчи итларнинг акиллаши, ўқларнинг қаср-қусиридан чўчиб кетган какликлар ўтакаси ёрилиб, бекинган жойларидан қочиб, потирлаб ҳавога кўтарилишди. Айни шу вазиятни кутиб турган овчилар қушларни мўлжалга олиб отишди. Ўқ нишонга тегди шекилли бир-неча қуш осмонга кўтарилган ерида қанотларини пириллатиб, пастга қулай бошлади. давоми…

Муяссар Тиловова. Ҳаёт дарахтлари (ҳикоя)

“Бу воқеа жуда қадимда бўлган экан. Подшолару қуллар замонида, тинимсиз урушлар вақтида…Ўз мамлакатидаги қирғинлардан безор бўлган бир одам бошқа юртга кетишга қарор қилибди ва ёлғиз йўлга чиқибди. Сабаби оиласи, бола-чақаси босқинлар пайтида ҳалок бўлишган экан. Кўп машаққатлар чекиб олис йўлни давоми…

Муяссар Тиловова. Кўкёл (ҳикоя)

Уч кун муқаддам Кўкёлнинг арлони овга чиқиб кетиб, қайтмади. Она Кўкёл уни қидириб дарага тушди. Ҳали қияламасидан хушбичим тумшуғини осмонга кўтариб улиди. Лекин арлон овоз бермади. Фақат осмонга туташиб кетган чўққилардан ўз товушига акс-садо қайтди, холос. У яна қиялади. Хатарсиз давоми…

Муяссар Тиловова. Кўккўл қўшиғи (ҳикоя)

– Ўғлинг қанча кўп бўлса авлодларинг шунча бисёр, илдизинг мустаҳкам бўлади. Қиз бола бировнинг ҳасми, бир куни ўрнини топса, отасини ҳам, туғишганларини ҳам эсламайди. Фойда йўқ улардан. Вояга етказиб қўшқўллаб бировга топширгандан кўра, қизинг бўлмагани дуруст. Сайфи дароз бу гапларни давоми…

Муяссар Тиловова. Жиловсиз асов (ҳикоя)

Ер андак силкинди. Тоғу тошлар гумбурлади. Галадаги отлар довдираб, ўзларини қаёққа уришини билмай қолишди. Галабоши уларни тинчлантиришга ҳарчанд уринмасин, байталлар кишнаб, турли томонга тирқиради. Оналарининг бу ажабтовур ҳаракатларига тушунмаган янги туғилган қулунлар атрофга ҳайрон олайишарди. Кўз очиб юмгунча бўлиб ўтган давоми…

Муяссар Тиловова. Тўғон (ҳикоя)

Икки кундан бери шивалаб турган ёмғир тун яримга борганда жалага айланди. Момақалдироқ осмон гумбазини ёриб юборгудай гумбурлар, тез-тез чақнаётган чақмоқ ёруғида қишлоқнинг паст-баланд тепаликларидаги уйлари кўриниб кетади. Сув тарновдан челаклаб тушар, шаррос қуяётган жала томлар тунукасини доира қилиб чалади.– Ёмғир давоми…

Муяссар Тиловова. Олмазор (ҳикоя)

− Келгинди.− Сен кетмонсан, дастаси цинган кетмон.− Молбоқар.− Дала кўрсичқони.− Кўчманчи.− Каламуш.Бизнинг даҳанаки, аммо охири кўринмайдиган урушларимиз мана шундай бошланади. Чўпон болалар билан айни тушда бошланган жанжал то шомгача, кун ҳовуридан тушгунича давом этади. Чунки фақат шу пайтда сойда чўмилишни давоми…


Мақолалар мундарижаси