Муҳаммад Шодий. Ёмғирдан сўнг (ҳикоя)
Алламаҳал. Ўғлини ўйлаб, набираси билан ётган мўйсафиднинг уйқуси қочган. Ўзини ўзанда қолган балиқдай ҳис этяпти. “Сени шу умид билан катта қилдимми? Шу умид билан ўқитдимми? Шунча гапларим – насиҳатларим ҳавога учганмиди, болам? Сен шу ишни раво кўрсанг, тарбиянгни олган зурриёд давоми…