Ҳожиакбар Шайхов. Биринчи синов (ҳикоя)

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган бу воқеа узоқ келажакда содир бўлган. Ие, келажакда бўлса, ҳали содир бўлмабди-да, деб сўрарсиз. йўқ, биз чиндан ҳам келажакда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Негаки кўпчилик илмий-фантастик асарларда келажакдаги воқеалар худди ўтмишда содир бўлиб ўтгандек тасвирланаверади.
Шундай қилиб, 2279 йилнинг эрта баҳор кунларидан бирида Ердан Қора Кит буржига “Камалак” космик кемаси йўл олди. Кема экипажи бор-йўғи икки ки-ши — у пайтда ҳали дунёга келмаган ҳикоямиз қаҳрамони жажжи Шаҳнозанинг отаси ва онасидан иборат ва уларнинг ҳар иккови энди ўттиз ёшга қадам қў-йишганди. Улар кўзлаган манзил олис, бинобарин сафар ҳам узоққа чўзилиши мўлжалланган. Бу даврда фазогирлар йўлда фарзандлар кўришлари, уларни ўқитиб тарбия қилишлари ва кейинчалик кемани бошқаришни уларга топширишлари лозим эди.
Ҳали қуёш системасидан чиқмай турибоқ, фазогирлар фарзанд кўришди. Қизчага Шаҳноза деб ном қўйишди. Бутун болалик ва ёшлиги фазода ўтиши аниқ бўлган бу қизалоқ жуда тез ўса бошлади. У ярим ёшдаёқ юришни, бир ёшида бемалол гаплашишни ўрганди. Икки ёшида эса, ҳатто майда-чуйда ишларда ота-онасига ёрдам берадиган ҳам бўлди.
Бирга ўйнайдиган ўртоқлари бўлмаса ҳам, у зерикмасди. Эрталаб туриб дадаси ва онаси билан бирга бадантарбия қилар, нонуштадан сўнг залга қўйилган зангори аквариумдаги тилла рангли балиқларни қотган нон ушоқлари билан боқар, туваклардаги раъногул, наъматак, тизимгул, себарга, лолақизғалдоқ ка-би ранг-баранг. гулларга ўзининг идишидан сув қуярди. Бу ишлари битгач, онаси билан бирга алифбени ўрганишга киришарди. Отаси ёрдамида ҳисоб илмини ўрганишга киришганида эса бутунлай жонланиб кетар, жажжи бармоқларини галма-гал букиб, отасининг ғалати саволлари устида роса бош қотирарди.
Дам олиш пайтларида онаси унга олисда қолган зангори сайёра — Она-Ер ҳақида ҳикоя бошлар, у ерда жуда кўп одамлар худди улардек оила-оила бўлиб яшашлари, Шаҳнозага ўхшаган жуда кўп қизчалар ва ўғил болалар борлиги ҳақида гапириб берарди. Шаҳнозани дунёдаги ҳамма нарса қизиқтирар, у ҳадеб савол ёғдираверарди. Кейин отаси унга Ердаги ҳаётни кўрсатувчи кинофильмларни қўйиб берарди.
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Бир куни қиз отасидан:
— Ерда одамлар жуда кўп экан, нима учун биз жуда озчиликмиз? — деб сўраб қолди.
— Биласанми, қизим,— пича ўйланиб туриб жавоб берди отаси,— бизнинг мақсадимиз Қора Кит буржига етиб бориб, инсон яшай олиши мумкин бўлган бирор сайёрани излаб топиш. Бу эса анча хатарли вазифа. Уни бажаришга шу мақсад учун ўз ҳаётларини ҳам қурбон қилишга тайёр фидойи инсонларгина қо-дир. Бундайларни қадимги замонда биринчилар деб аташган. Биринчилар тарихда ҳеч қачон кўпчиликни ташкил қилмаган. Масалан, фазога илк марта Гагарин, Титов сингари дастлабки фазогирлар битта-битта бўлиб учишган. Қуёш буржи сайёралари ўзлаштирилаётганда ҳам бу ишга икки-учдан ортиқ фазогир жалб этилмаган. Сабаби — илгари сира кўрилмаган, иисон-га ҳали тилсимот бўлиб туюлган нарсалар аксари ана шу билмаслик туфайли одамни ҳалокатга дучор қилиши мумкин. Ана шу ҳалокатга учраш эҳтимоли бўл-ган одамлар сони иложи борича кам бўлиши учун биринчилар доимо озчиликни ташкил қилишади.
— Тушундим, дада. Демак, биз илгари ҳеч ким бормаган сайёрага ктяпмиз, шундайми?
— Тўппа-тўғри, қизим. Ақлингга балли.
— Ўша сайёрага етиб борганда, мен катта қиз бўламанми?
— Бўлмасам-чи!
Қизчанинг чеҳрасига табассум ёйилиб, кўзлари чарақлаб кетди.
— Эҳ, тезроқ етиб борсак қанийди! Шаҳноза олти ёшга тўлганида, отаси уни биринчи марта Бош Пульт жойлашган хонага олиб кирди. Бу — тепаси гумбаз шаклида махсус қалин шиша билан ёпилган ва айлана кўринишидаги хонабўлиб, ўртасида усти турли электрон ва кибернетик асбобларга тўла стол турар, гир айланаси эса гравитомер, дозиметр, барометр, радиация счетчиги каби турли кўринишдаги сон-саноқсиз асбоб ва анжомлар маҳкамланган одам бўйи баравар шчитлар билан банд эди. Шаҳноза ичкари кирди-ю, беихтиёр:
— Вой, чиройлилигини!..— деб юборди. У шишагумбаз орқали ҳаётида илк марта очиқ фазони кўрган,сокин ва улуғвор коинот, унда чарақлаётган беҳисоб
катта-кичик юлдузларга болалик нигоҳи илк марта қадалган эди.
Дадаси аллақандай китсимон юлдузлар туркумининг пастки қисмига жойлашган каттароқ юлдузга қўли билан ишора қилиб:
— Биз бораёлтан Қора Килт юлдузи шу, — деб тушунтирди. — Унинг атрофида Ерга ўхшаш еттита сайёра айланади. Шуларнинг иккитасида ҳаёт бўлиши мумкин, деган таҳмин бор.
Шаҳноза юлдузга завқ ва ҳаяжон билан тикилиб қолди:
— Бўлмасам уларда ҳам одамлар бор экан-да?
— Ҳа, қизим, одамлар ҳам бўлиши мумкин. Бироқ улар бизга ўхшаган бўлишлари шарт эмас. Юлдузларга илк учишлар бошланган қадимги замонда ҳам одамлар коинотдан худди бизга ўхшаган,— эркак ва аёллардан иборат, икки оёқда горувчи, иккитадан кўз, қош, қулоқ, биттадан оғиз ва бурунга эга блий ақл эгаларини топишга жуда кўп куч сарфлашган. Бироқ дастлабки изланишларнинг ўзиёқ коинотда олий босқичда тараққий этган ҳаёт ҳайратда қолдирарли даражада турли-туман шаклда бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
– Масалан, қандай?
– Масалан, ерликлар бир сайёрада худди мингоёққа ўхшаган олий ақл эгаларига дуч келишган. Маълум бўлишича, улар ўзаро оғиз ва овоз воситасида эмас, балки кўзларининг пастроғини турли-туман рангга киритиш йўли билан гаплашишар экан. Ҳар бир ранг бирор фикрни англатар экан. Ё бўлмаса, океан сувига ўхшаш кўринишдаги олий қардошларимиз билан ҳам мулоқат қилишга тўғри келган.
— Жуда қизиқ!
— Ҳа, коинотда ҳаёт жуда ажойиб экан. Айни пайтда, унинг сир ва тилсимотлари ҳануз беҳисоб. Лекин оламдаги кўп жумбоқлар одамзоднинг беқиёс жасорати, бу йўлда берилган кўплаб қурбонлар эвазига ечилган…
Қизча ўн ёшга тўлганида кема экипажининг айтарли мустақил бир аъзосига айланганди. Энди у Она-Ер, ўзлари учиб бораётган олис юлдуз, одамлар ва умуман ҳаёт ҳақида катталардек жиддий мулоҳаза юрита оларди. Лекин ота-онасига савол беришни ҳали ҳам канда қилмасди.
Кунларнинг бирида у ерлик болаларнинг ҳаётига бағишлаиган кинофильмни томоша қилиб бўлгач, отасига навбатдаги саволини берди:
— Дада, биз Ерга қайтганимизда, мен неча ёшда бўламан?
— Кема вақти билан ҳнсоблаганда, йигирма бешда, қизим.
— Демак, мен кап-катта қиз бўлиб қоларканман-да?!
— Ҳа, қизим, — Шаҳноза отасининг кўзларига маъюс бир ифода балқиганини пайқади, аммо савол бермасликдан ўзини тутолмади:
— Лекин… мен буни хоҳламасам-чи?
Отаси бир кун эмас, бир куни Шаҳнозанинг шундай дейишини биларди. Бироқ буни ҳозир эмас, сал каттароқ бўлганда айтади, деб тахмин қилганди. Унинг вазмин чеҳраси баттар маъюслашди.
— Она қизим,—деди у Шаҳнозанинг жажжи елкасидан оҳиста қучиб,— сен онанг иккаламизнинг юракпарчамизсан. Шунинг учун машаққатли, олис сафаримизга сени ҳам шерик қиларканмиз, озгина бўлса-да,бунга ҳаққимиз бор, деб ҳисобладик.
Бу жавоб Шаҳнозани қониқтирмади шекилли, у энди қизишиб гапирди:
— Ахир нима учун мен йигирма беш йил умримни мана шу кичик ва диққинафас кемада ўтказишим керак экан? Нима учун ерлик болалар, ўртоқларим билан бирга ўйнашга, денгизларда чўмилишга, тенгдошларим қатори ўқишга ҳаққим йўқ?
Отасининг боши қуйи солинди. Ҳа, Шаҳноза катта қиз бўлиб қолибди! Шундай саволлар беряптики, нима деб жавоб қайтаришни ҳам билмайсан, киши. Лекин гапларидан қандайдир худбинлик ҳиди келаётгандайми наҳотки улар қизни тарбиялаш жараёнида ниманиднр назардан четда қолдиришган бўлса? Тўғри, у кемада истаган ишини қилиши мумкин. Хоҳласа, соатлаб китоб ўқийди, фильмотекада кинофильмлар кўради, хоҳласа, аквариумдаги олтин балиқларни боқади… Лекин буларнинг бари қизда худбинлик ҳиссини туғдирувчи омил бўлишдан узоқ-ку?
Бироқ ота қизни худбинликда айблаб янглишаётганди. Шаҳноза эркинликка бўлган табиий талабини изҳор қилиш билан бирга бу масъулиятли сафардаги ўз ўрнини, ўзига ажратилган ролни аниқроқ билиб олмоқчи бўлаётганди, холос.
— Агар билсанг, қизим,— деди ниҳоят отаси ҳорғин овозда,— Ердаги тенгдошларингнииг ҳар бири сенинг ўрнингда бўлишни жуда-жуда орзу қилади!
— Дилингизни оғритиб қўйган бўлсам кечирасиз, дадажон. Фикримни аниқ тушунтирол-маётганга ўхшайман. Аввало шуни айтмоқчиманки, бу олис сафарга мен ўз ихтиёримсиз қўшилиб қолган эканман, бундан буён ўзимни қандай тутишим керак? Мустақил фазогир сингари бирор аниқ вазифани бажаришим керакми ёки роботлардай ҳамиша сизларнинг иродангизга бўйсиниб иш тутайми? Агар мен ҳам сизлар қатори бир фазогир бўлсам, нимадир иш қилишим керак-ку, ахир! Назаримда ҳозир жуда кўп вақтим беҳуда ўтаётгандай. Қилаётган ҳамма ишим асосан ўқиш ва ўрганишдан нарига ўтмаётибди. Ахир, қачон экспедицияга бирор фойда келтира бошлайман?
Отаси энди қизига уни илк марта кўраётгандай завқланиб қаради. Жуда тез улғайиб қолибди Шаҳноза! Қонуний меҳнатга бўлган ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қиляпти-я! Балли, она-қизим!..
Шундан кейин у қизга Ерда ёшлар ўқиш ва ўрганишга ўн-ўн беш йиллаб вақт сарфлашлари, ана шундан кейингина мустақил меҳнат йўлига киришлари, Шаҳноза эса, яқин келажакда эҳтимол, оламшумул аҳамиятга эга бўлувчи кўплаб ишлар қилишини, ҳали ниҳоятда жиддий синовлардан ўтажагини тушунтириб берди.
Дарҳақиқат, олдинда нақадар жиддий синовлар турганини Шаҳноза ҳали тасаввур ҳам қилолмасди…
Шу суҳбатдан сўнг орадан ярим йил ўтар-ўтмас «Камалак» экипажи Сомон йўлида фазонинг илк аёвсиз синовига дуч келди.
Кема одатда тинч учаётган маҳалда ортиқча энергия исроф қилмаслик учун унинг атрофидаги ҳимоявий куч майдони ўчириб қўйилар, бирор хавф яқинлашаётгани сезилгандан кейингина у ишга солинарди,
Аммо бу хавф тўсатдан келди. Бу шундай кутилмаган хатар эдики, ҳатто, кемада кузатувчи ва навигаторлик вазифасини ўтовчи позитрон мияли робот ҳам ғафлатда қолди.
Шаҳноза бу пайтда кема залида гулларга сув қуйиш билан банд эди. Тўсатдан кеманинг шипи ўта шиддат билан титрай бошлади. Кеманинг орқа бўлинмаларидан бирида хўжалик ишлари билан ғимирлаб юрган онасининг бирдан қўрқув ва саросимада қичқириб юборганини эшитди. Қиз вужудини аллақандай бир даҳшатли ғулғула қоплаб олди. Шу пайт ўз бўлмасида дам олаётган отаси отилиб чиқди-ю, микрофон орқали роботга:
— Дарҳол ҳимоя майдонини ишга сол!— деб буюрди-да, ўзи югурганича Шаҳнозанинг ёнига етиб келди. Қизга ҳеч нарса қилмаганини кўргач, гандираклаганича, талмовсираб, ҳануз алланималар деб қичқираётган онасига ёрдамга югурди. Онаси бу пайтда ҳомиладор, отасининг гапига қараганда, қизга чиройли укача туғиб беришга тайёрланаётган эди.
Шаҳноза боши айланиб, ўтириб қолди. Шу чоқ коридорда робот-навигатор пайдо бўлди. Ажабо, у худди маст одамдай чайқалар, гандираклар эди. Шунга қарамасдан у командирнинг буйруғини бажариш мақсадада зўр бериб Бош Пульт сари интиларди. Бирдан робот деворга зарб билан урилди-да, гурсиллаб йиқилди. Кейин ётган жойида бош қисмидан кўкитиштир тутун кўтарилиб, гавдаси кемага қўшилиб билинар-билинмас, худди безгак тутган одамдек титрай бошлади.
Қиз дилидаги қўр-қув янада кучайганини ҳис қиларкан, бирдан ўзининг кечикмай Бош Пультга бориши лозимлигини сезди. Ахир, дадаси, ҳимоя майдонини ишга сол, деб бежиз буйруқ бермади-ку. Ҳа, кечикмасдан ҳимоя майдонини ишга солиш керак! Онасининг аҳволи оғирга ўхшайди, отаси у билан овора… Ҳозир фақат Шаҳнозагина фалокатнинг олдини олиши мумкин!
Қиз ўрнидан туришга уринди-ю, лекнн гандираклаб, яна ўтириб қолди. Дилида безовталик: ҳисси тобора кучайиб борар, бутун танаси бетўхтов титрарди. У энди йўлак бўйлаб эмаклай бошлади. Роботнинг олдидан ўтаётганда, яна кўз олди қоронғилашиб, боши айланди. Назарида қаршисида ётган робот бирдан бутун танасини узун ва қоп-қора жун босган, тўртта шохли, бойқуш кўзли ғалати бир маҳлуққа айланди-да, қизга алланималар деб имлай бошлади. Шаҳноза титраб-қақшаб яна олдинга — Бош Пульт томонга эмаклаб кетди. Қизча гоҳ полга муккасидан тушар, гоҳ гандираклаб елкаси билан деворга уриларди. Шунга қарамай, ҳимоя майдонини тезроқ ишга солиш мақсадими ёки орқадан жундор маҳлуқ таъқиб қилиб келаётгани ҳақидаги ваҳимали ҳисми, қизчани тобора шоширарди.
Шаҳноза Бош Пульт жойлашган хонанинг остонасига етганда, орқасига кўз қирини ташлаб, ҳалиги шоҳдор ва жундор маҳлуқ ҳам кетма-кет унга эргашиб келаётганини пайқади. Ана, у ҳатто бесўнақай тишли оғзини ҳам негадир шарақлатиб очиб ёпаяпти. У қиздан нима истайди ўзи?!
Қизнинг танасидаги титроқ тобора авжга миниб, дилидаги қўрқув ҳисси даҳшатга айланиб кетди-ю, уни ичкарига бошлади. Шаҳноза хонага кириб, қандай эшикни беркитганини ўзи ҳам сезмай қолди. Лекин қаергадир бошини зарб билан уриб олди. Пешанаси бирдан темирдек қизиб, нам бўлганини сезди, унинг ёрилган жойидан қон сизиб чиқа бошлаган эди.
Шаҳноза бошқарув пультига тиралганича аранг ўрнидан турди. У энди пультдан ҳимоя майдонини ишга солувчи мослама — куч майдони тумблерини топиши керак эди.
Вой-бу!.. Бу ерда турли-туман ўчириб-ёқувчи ускуна ва мосламалар шунча кўп эдики, қизнинг кўзлари қамашиб кетди. Улар турли шаклда: баъзилари пианино клавишларини эслатар, бошқалари оддий электр чироғини ёқадиган переключателларга ўхшар, айримлари эса, дастак ёки тугмачаларга ўхшатиб ишланган, эди. Уларнинг баъзилари кўк, баъзилари қора, қизил, хулласи, турли-туман рангда эди.
Дарров ҳимоя майдони мосламасини топиш керак!Албатта топиш керак! Йўқса улар ҳалок бўлишади!
Бутун экипаж аъзолари ҳалок бўлишади!    
Шаҳноза ҳар бир мослама ва ускуналарнинг тагидаги кичик оқ рамкадаги ёзувларни зўр бериб кўздан кечира бошлади. Пультнинг четларига . қўллари билан осилганича оёғида аранг тураркан, бутун вужуди қалтирар, бунинг устига ёрилган пешанаси қаттиқ ачишарди. Ёзувларга азбаройи зўр бериб тикилганидан кўзлари ёшланиб кетди. Лекин кўз ёшларини енги билан артиб, ўжарлик билан кузатишда давом этди. Ҳимоя майдони тумблери қизил рангда бўлиши керак, деб ўйларди у. Негаки отаси бир гал, бирор хавф туғилганда ишга туширилиши лозим бўлган ҳамма тугма ва мосламалар қизил рангга бўялган, деб айтганди. Қиз қизил рангдаги мосламаларни кўздан кечираркан, ҳалиги жундор маҳлуқ хаёлини тобора кўпроқ банд қилаётганини ҳис қилар, шу туфайлими, дилидаги қўрқув ва саросима тобора ортиб борарди. Бирдан қиз ўнг кўзи намланиб қаттиқ ачиша бошлаганини сезди. Унг қўлини бўшатиб, кўзини артмоқчи бўлган эди, қўққисдан иккинчи қўли сирғалиб кетди-да, у полга думалаб тушди. Пешанасидан сизиб чиққан қон кўзига тушган эди. Қиз ётган жойида енги билан кўзини артди-да, титраб-қақшаб ўрнидан турди. Пультнинг четларига қўллари билан осилиб, яна асбоб-ускуналарга кўз тикканида, орқасида эшикка бир нима тарақлаб урилгани, кейин эшик зарб билан очилиб кетганини пайқади. Бу — албатта, жундор махлуқ, деб ўйлади қизча.
У ўзини худди танасига чумоли югургандай, баданидаги ҳамма туклари тикка бўлиб кетгандай ҳис қиларкан, ғужанак бўлиб олган, ҳатто орқасига қарашга ҳам юраги дов бермасди. Худди шу пайт катта қизил тугмача остидаги «Ҳимоя майдони» деган ёзувга кўзи тушган Шаҳноза ҳуши бошидан учаёзган бўлишига қарамай, бор иродасини тўплади, бироқ… Ҳозир жундор маҳлуқнинг ўткир тишлари орқасидан бўйнига чанг солиши ёки онаси айтиб берган эртакдаги Ялмоғиз Кампирдай ўзини ямлай бошлашини кутиб, тахта бўлиб қотиб қолди.
У дадасидан, қачон экипажга наф келтираман, деб сўраганди. Ўша фурсат мана, ниҳоят, етганга ўхшайди. Бутун экипажнинг тақдири ҳозир Шаҳнозанинг қўлида. Ҳозир у шундай иш қиладики, у оддий шароитда йиллар давомида қилинадиган ишларга татийди! Ҳа, тарихий кинофильмларда кўрсатилганидек, ҳозир Шаҳноза учун қаҳрамонлик, жасорат кўрсатиш фурсати етганди! Қаҳрамонлик йўлида қурбон бўлиш эса… Кутилмаганда орқадан дадасининг:   — Дадил бўл, қизим!—деган хириллаган овозини
эшитди-ю, бу меҳрибон товуш қизнинг елкасидаги тоғни ағдаргандай бўлди. Ўша заҳоти кучга кириб, ҳалиги катта ҚИЗИЛ тугмага кўрсаткич бармоғини босди, кейин холсизланиб орқасига, полга ағдарилиб тушди. Бир лаҳзадаёқ ҳаммаёқ худди сув сепгандек жим-жит бўлиб қолди. Қиз ҳушидан кетган эди.
…Шаҳноза ўзига келганида, ётоқхонасида тўшакда ётганини, тепасида эса, онаси унинг бошини силаб ўтирганини кўрди. У ўрнидан турмоқчи бўлган эди, онаси қўймади.
— Вуй, ойи, мени шунақанги даҳшатли махлуқ қувлади!…— деди қиз шошиб.
— Тинчлан, қизим, у энди йўқ.
— Ўзи нима бўлди, ойи?— сўради Шаҳноза.
— Биз фазода инфратовуш тўлқинлари, яъни узунлиги жуда қисқа бўлгани учун биз эшита олмайдиган товуш тўлқинларига дуч келдик,— деб изоҳлай бошлади онаси,— улар одамнинг миясига, психикасига қаттиқ таъсир қилиши, уни ҳушдан кетказиши, кучлироқ частотага эга бўлганлари эса, ҳатто ҳалок этиши ҳам мумкин.
— Қизиқ, у қаердан пайдо бўлиб қолди?
— Менимча, шу атрофдаги бирор номаълум сайёрадан келяпти! Аниқроғи, ундан келаётган ўта юқори частотали радиотўлқинлар кемамиз қобиғига келиб уриляпти. Оқибатда кема ичида ультратовушлар ҳосил бўляпти.
— У ҳозир ҳам кемага келиб уриляптими?
— Ҳа, ҳозир ҳам. Лекин сен бизни унинг даҳшатли таъсиридан халос қилдинг. Сен катта жасорат кўрсатдинг, қизим!
— Нима, ҳозир ҳимоя майдони ишлаяптими?
— Сен тугмани босгандан кейин у ишлаб кетди-да, бир ондаёқ ўша даҳшатли товуш тўлқинларининг кемага йўлини қирқиб қўйди. Ўша заҳоти биз ҳам енгил нафас олдик.
— Бундай тўлқинлар Ерда ҳам мавжудми?
— Ҳа, қизим. Ерда инфратовуш тўлқинлари, асосан океанларда бўрон бўлган пайтларда юзага келади. Қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган бу сирли товушлар
Озмунча параход ва денгиз кемаларининг экипажларни саросима ва тахликага солмаган.
— Дадам қаердалар?
— Бош Пультдалар. Дадангнинг сендан канчалик хурсанд эканликларини билсанг эди!..
Қиз бу гапдан негадир ўнғайсизланиб, бошини бурар экан ҳушбичим чеҳраси ширин табассумдан ёришиб кетди. У ҳаётда илк марта ўзидан мамнун эди.