Асаб касалликлари шифокори ҳузурига хотинини олиб келган киши ҳасратини тўкиб солиб ёрдам сўради. Шифокор беморни кўздан кечирар экан савол берди:
— Ўзи паррандачилик маҳсулоти, рангги оқ нарса нима?
— Тош,— деди бемор.
— Мана шунақа аҳвол, — деди эр хўрсиниб.
— Товуғингиз туққан нарса, усти қаттиқ, ичи суюқ, — деди шифокор бу гал тушунтириброқ — ранги оппоқ, нима?
— Оппоқ тош.
— Э-э, — деди эр хуноби ошиб.
— Бўлди, — деди доктор, — беморни олиб чиқаверинг, даволаниш учун йўлланма ёзиб бераман.
Хотинини ташқарига олиб чиққач, эр хонага қайтиб кириб шифокордан сўради:
— Бир нарсани сўрасам майлими, дўхтир?
— Бемалол.
— Айтингчи, ҳалиги сўраганингиз нимайди ўзи?