Дадахон Нурий. Осмон устуни. Роман. Одил Ёқубов таҳрири остида. Тошкент, «Ёш гвардия», 1979.
Дадахон Нурий «Оқшом қўшиқлари», «Боғларда баҳор», «Бегона» каби қиссалар китоби ҳамда қатор ҳикоялар муаллифи. У ҳаётнинг мураккабликларини одамларнинг ўзаро муносабатлари, турмуш можаролари орқали очишга интилади.
Ёш ёзувчи ўзининг янги йирик асари «Осмон устуни»да оқкўнгил, бўш-баёв йигитнинг тасодифан тубан бир муҳитга тушиб қолгани орқали икки хил ҳаётий муносабат тўқнашувини кўрсатади. Яхшилик ҳамиша барқарорлигини уқдиради.