Дадахон Нурий. Оқшом қўшиқлари. Лирик повесть. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1964.
Ёш ёзувчи Дадахон Нурий «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи» газеталарида ҳикоялари билан қатнашиб келар эди.
Қўлингиздаги ушбу «Оқшом қўшиқлари» унинг биринчи йирик асари бўлиб, кўп йиллик изланишлардан сўнг дунёга келди.
Бу асарида у санъат аҳллари — композитор, шоир, рассом образларини ва қишлоқ меҳнаткашлари дунёсини тасвирлашга ҳаракат қилган.