Боборавшан Ғозиддинов. Меҳрибон (ҳикоя)
Аммам Маҳбуда Нуриддинхон қизи хотирасига Кечагина баҳорнинг нафаси уфуриб турган табиат яна қовоқ-тумшуғини осилтириб олди. Оқшомга яқин жимирлаб ёға бошлаган ёмғир қорга айланди. Туни билан ёғиб чиққан қор тонгда тиниб, изғирин шамол бутун борлиқни забтига олди. Собир молхонага борадиган йўлнинг давоми…


Бобо Равшан (Ғозиддинов) 1985 йил 23 декабрда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. 2004 йили шу тумандаги 37-мактабни тамомлаган. 2005 – 2011 йилларда Сурхондарё вилоятининг турли газеталарида жамоатчи мухбир, мухбир вазифаларида ишлаган. 2013 — 2022 йилларда “Карвон қўнғироғи”, “Зукколар даврасида”, “Эко Олам” “Ҳордиқ плюс”, “Ёшлар овози”, “Маҳалла” каби газета-журналларда фаолият юритган. Унинг ижодий машқлари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси”, “Ёшлик”, “Маънавий ҳаёт” каби бир қатор нашрлар ва алманахларда эълон қилинган.