Байрам Али. Тункезар болалар (қисса)

Оппоқ эди бошда бу дунё, Кўча оппоқ, кечалар оппоқ… Хуршид Даврон. Биринчи соат дарсга кечиккан биз учовлон ботирлар юракларимизни ҳовучлаб эндигина мактаб биноси ёнида учрашиб турган эдик, синф раҳбаримиз Бўтаевнинг олаҳакканикига менгзар ўткир товуши капалагимизни учириб юборди. − Ҳей-эй, қаҳрамонлаар! давоми…

Байрам Али. Кутилмаган ташриф (ҳикоя)

Аёл меҳмонни эри ёнига бошлаб кирди. Ҳайтовур Бердиёр Исмат уни кўриб ғашланмади ёки ғашланса ҳам, буни дўстига сездирмади. – Туман марказига етган оёқларинг Чимсаройга етмай қолади-я, – гўё гина қилди хотини чиқиб кетгач. – Ҳеч келмайсанлар! Ё бурунларинг кўтарилиб қолганми? давоми…

Байрам Али. Куз ёмғирлари (ҳикоя)

Жафарсодиқ!Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч давоми…

Байрам Али. Дардли қуш (ҳикоя)

Уйим сенинг уйингдир,Айвонимда яшайсан.Қараб турсам сен ҳам бир,Дардли қушга ўхшайсан…Муҳаммад  Юсуф. Маҳкам бобо бошини сарак-сарак қилди:-Эй-й, ҳали шуйтди денг…-Шуйтди-да, ҳамсия бова… Бу, тўққиз йилдан бери ўзимизнинг духтирларга кўрсатавериб-ку, чарчаган эдик. Бир умид Ташкин духтирдан деб борсақ, шуйтди, — деди ота.-Яшамагурлар, давоми…

Байрам Али. Сўнгги учрашув (ҳикоя)

Январ ойининг 23 санаси. Ҳаётимни алғов-далғов қилиб юборган ғавғолар шу кундан бошлангандек, назаримда. Уч кун олдин ёғиб ўтган қор ерни тарк этай демас, аксинча, музлаган ерга ёпишиб, баттар яхмалак бўлиб қолганди……Машинамиз сирпанчиқ йўлларда сирғала-сирғала Китоб шаҳрига кириб борди. Оёғимда юрак давоми…

Байрам Али. Мени ҳам уни севардим… (ҳикоя)

Ўқишдан таътил беришди…Қашқадарёлик курсдош дўстим Камол ўзи туғилган туман – Яккабоғ ҳақида гапирганда шу қадар тўлиб-тошиб таърифлардики, таътилни қишлоғида бирга ўтказишни таклиф қилганида, очиғи, жуда севиндим.Тошкентдан Қаршигача поездда, Қаршидан Яккабоққача таксида бордик. Яккабоғнинг қаеригадир етганимизда Камол таксичига жавоб бериб, йўлни давоми…

Байрам Али. Тошбақа (ҳажвия)

Вилоятнинг обрўли газеталаридан бирида ёш истеъдодли танқидчи Талқинбой Танқидийнинг навбатдаги мақоласи босилди:“Юртимиз ободонлашиб, шаҳримиз чирой очаётган паллада айрим кўп хонадонли уйлар кўриниши кўнгилни хижил қилмоқда. Mасалан, Тинчлик қўрғончаси Дўстлик кўчасидаги 7-уйни олайлик. Балконларигa ёйиб қўйилган кирлар бир километр наридан ҳам давоми…

Байрам Али. Почча (ҳикоя)

Баҳриддин телефонини ўчирди-ю, пешонаси тиришди. – Нима гап адаси, ким экан? – сўради ўғилчаси­ни чўмилтириб келиб кийинтираётган хотини.– Қишлоқдан… Манзилимизни сўради… – худди ўзи билан ўзи гаплашаётгандек минғирлади Баҳ­риддин. Унинг тушкун кайфияти айни дам хотинига ҳам юқди.– Ким?..– Эши почча.– давоми…


Мақолалар мундарижаси