Иброҳим Раҳим. Гўзал Фарғона, сенга не бўлди? (1989)

Шоирларга илҳом берган ипакдай мулойим Марғилонимиздан келаётган мудҳиш хабарлар азалдан инсонпарвар бўлмиш халқимнинг, ҳар бир ўзбекнинг қалбини тирнади. Бу ерларда кутилмаганда юз берган қонли фожиа бошимизга ғам-ғусса келтириб, қалбимизни қайғу-аламга тўлдирди. Фарғона тупроғида кечаги дўст-биродарлар орасида, шу кунгача аҳил яшаб давоми…

Муҳаммад Солиҳ. Аччиқ сабоқлар (1989)

Мен Фарғонага биринчи куни, у ерда тартибсизликлар бошланган куниёқ учиб бордим. Марғилон шаҳар партия комитетида бўлдим. Марғилон шаҳар партия комитети ҳамда Марказий Комитет ходимлари ва маҳаллий Совет вакиллари билан биргаликда ўзаро нифоқни тўхтатишга ҳаракат қилдик. Вазият биз ўйлагандан анча мураккаброқ давоми…

Кучимиз ҳамжиҳатликда. 1989 йил июндаги Фарғона воқеалари ҳақида

Матбуот, радио ва телевидение хабарларидан маълумки, 3—4 июнь кунлари Фарғона область Тошлоқ районида ва Марғилон шаҳрининг Комсомольск посёлкасида бир группа безори ёшлар тартибсизликлар чиқаришди. Натижада кўпгина кўнгилсиз воқеалар содир бўлди. Ички ишлар органларининг ходимлари бу тартибсизликларни олдини олиш чораларини кўришга давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Андижонда янги бонк (1914)

Андижонда, мусулмон қитъасинда, «Девони Мат­­­қобил ширкат бонки», яъни «вриминний кридит» очмоқға қа­рор берилди. Ҳозирги аъзоси 180 нафар бўлуб, 130 дан зиё­даси мусулмонлардур. Сармояси 28 минг сўмдур. Машварат аъзолари олти нафар бўлуб, ярми мусулмонлардан: Эшонхон махзум Одилхўжа ўғли, Зуннунбой Қутлуғбой ўғли, давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Украина бандурачилари (1936)

(Халқ санъатининг ривожланиш тимсоли) Бизнинг севимли мамлакатимизда ингичка санъат ишларига бошқача аҳамият берилмоқда. Нариги ­дунёда – капиталистик Ғарбда – ингичка санъатдан ва унга мансуб кишилардан ҳар бир нарса йўқ бўлган бир даврда санъатнинг биздаги бу азизлиги кўп нарсаларни англатиб туради. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қизиқлар (1936)

Айтадиларки, бурун замонда бир хоннинг ўзига хос қизиғи бўлар экан. Бир кун хонга салом бергали кирганида у қизиқ билан хон ўртасида мана бундай бир сўзлашув бўлуб ўтган: Х о н: – Хўш, фалончи, қалайсан? Қ и з и қ: – давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ота-бола санъаткорлар (1936)

Матёқуб ва Матюсуф Харратовлар Хоразм… Эски китобларимизда «Ховаразм» деб юритилар­ди. Кўпчилик ўша вақтдағи хонликнинг пойтахти бўлган Хева шаҳрининг номи билан «Хева» деб атарди. Бу иккала номни билмасдан «Урганч» деб айтадиганлар ҳам бўларди. Хуллас, букун жумҳуриятимизнинг олисрак бир округи ҳисобланган Хоразм давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ашулага ишқибоз (1935)

Яқиндағина Австриядан Галле деган бир ёзувчи хотин келиб, жумҳуриятимизнинг ҳол-аҳволи билан танишиб кетган эди. Ўзбекистон совет ёзувчилари союзи унинг шарафига кичкина бир мажлис қурди. Чет элдан келган аёл меҳмонни ҳурматлашга, табиий, кўпрак хотин-қизлар келган эдилар. Шулар орасида Ўзбек давлат музика давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Саҳна сирларига ошно санъаткор (1935)

(Хизмат кўрсатган артист Лутфулла Нарзуллаев) Ўзи ўрта бўйлик, ўрта жуссалик, кулган вақтида кулгисини бутун юзига ёйиб юбориб – кенг-кенг кулади; бировга қараб кулганида кўпрак кўзлари, айниқса, кўзларининг икки чеккаси ҳаракат қилади. Юзида эски турмуш бепарволигининг излари қолған: билинар-билинмас чечак доғи… Саҳнанинг давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Мей Лан Фон (1935)

Бу Хитой санъаткорининг СССРга келиб-­кетиши муносабати билан Қанча одам ширин куйли сўзларин тинглаб, Ўйинини кўз олмасдан таъқиб этади. Талвасадан денгиз каби қайнаб-қимирлаб Алвон рангли сарполарга кўзни тикади. Мей Лан Фоннинг* Хитой халқи ўртасидаги об­рўсини кўрсатиш учун бир шоирнинг юқоридағи тўрт давоми…