Зиё Самадий. Йиллар сири (роман)

Зиё Самадий. Йиллар сири: Роман / Редкол. У. Умарбеков ва бошқ.; Уйғурчадан А. Ваҳобов, М. Аъзамова таржимаси. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.

Уйғур адиби Зиё Самадийнинг икки китобдан иборат ушбу «Йиллар сири» романи Шинжон халқининг ҳаётига бағишланган бўлиб, асарда 1931—1934 йиллардаги миллий озодлик ҳаракати тасвирланган. Муаллиф қаламга олинган мураккаб давр зиддиятлари — Хўжаниёз бошчилигидаги Қумул деҳқонларининг гоминдончиларга қарши олиб борган қаҳрамонона курашларини бадиий акс эттиришга интилади.