Олатовсиз мени етим, чин етим деб билинглар,
Бизнинг уйга келганда ҳам Олатов бўп келинглар.
Бу сатрлар таниқли қозоқ шоири Абай номли Қозоғистон Давлат мукофоти ҳамда Қозоғистон Ленин комсомоли мукофотининг лауреати Туманбой Мўлдағалиев қаламига мансуб. Туманбой юрак-юраги билан қозоқ ери, қозоқ элига мафтун, шу билан бирга, қардошлик, тинчлик, инсонпарварлик ғояларига камарбаста шоир.
Т. Мўлдағалиевнинг энг сара шеърларидан тузилган мазкур китоб сиз азиз китобхонларга манзур бўлар, деган умиддамиз.