Шукур Қурбон. Ёри жоним

Шукур Қурбон. Ёри жоним. Шеърлар. Т.: «Ёш гвардия», 1988.

Истеъдодли шоир Шукур Қурбонов «Оққушлар кўли», «Нафас», «Соғинч дарвозаси» ва бошқа тўпламлари билан шеърият ихлосмандларига яхши таниш.
«Ёри жоним» китобига шоирнинг кейинги йилларда ёзилган янги шеърлари ва «Тинчлик тўғрисида нотинч бир қўшиқ» деб номланган манзума-достони сайланди. Бу бағри ёниқ шоир сатрлари билан учрашув китобхонга қувонч бахш этишига, қалбини ажиб бир тилакка чулғашига ишончимиз комил.