Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон

Сайфи Саройи. Шеърлар. Гулистон. / Нашрга тайёрловчи Э. Фозилов; Илмий муҳаррирлар: М. Т. Ойбек, П. Шамсиев. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968

Ўзбек халқининг бой адабий меросига тегишли айрим дурдоналар ҳанузгача нафис қўлёзма ҳолида турли давлатларнинг кутубхоналарида сақланиб келмоқда. Мана шундай дурдоналардан бири Голландиянинг Лейден университети кутубхонасида сақланаётган Сайфи Саройининг ягона нусха қўлёзмасидир.
Бу қўлёзмада Сайфи Саройи 793 ҳижрий (1390/91) йилда Саъдий Шерозийнинг машҳур «Гулистон» номли асаринн форс тилидан ўзбекчага қилган таржимаси, XIV аср шоирларининг мушоаралари, форс тилида ёзилган учта рубоий, иккита тарихий ёзув ва икки вариантда ёзиб олинган тўрт бандли халқ ашуласи бор.