Расул Ҳамзатов. Бир хонадон фарзандлари

Расул Ҳамзатов. Бир хонадон фарзандлари: Шеърлар. Саккизликлар. Тўртликлар. Битиклар. Тоғ элегиялари. Достондан парчалар / Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.; Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи: Н. Шукуров. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти.)

Доғистон халқ шоири, Ленин мукофоти лауреати Расул Ҳамзатовнинг номи бутун дунё кишилари қатори ўзбек китобхонларига ҳам яхши таниш. Унинг китоблари ўзбек тилида илгари ҳам нашр этилган.
Мазкур тўпламга шоирнинг турли йилларда ёзган шеърлари, жумладан, «Тоғ қўшиғи», «Саккизликлари», «Тўртликлари», «Битиклари», «Элегиялари» саралаб киритилди. Шунингдек тўпламдан шоирнинг «Туғилган йилим» достонидан парчалар ҳам ўрин олган.