Ражаббой Раупов. Юрак садоси (ҳикоялар)

Ражаббой Раупов. Юрак садоси. Ҳикоялар. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1982.

Адабиётимизга анчагина истеъдодли ёшлар кириб келди. Бири шоир, бири прозаик… Энг муҳими — улар адабиётни, унинг вазифаларини яхши тушунган, маълумотли кишилар, юрагида айтадиган гапи бор кишилар.
Ана шундай ёш қаламкашлардан бири бухоролик Ражаббой Рауповдир. Мен унинг ҳикояларида оддий ҳодисаларда жиддий, ижтимоий масалалар қўйишга интилиш сездим. Табиат ва инсон муносабатларидаги нозик мутаносибликни меъёрида, ширали ифодалай олади.
Ражаббой бир ҳикоясида кишиларни тонгни, нурни қаршилашга, биринчи бўлиб кўришга ундайди. Бу яхши ният. Ёш қаламкаш қалбида, ҳикояларида нур туғилган экан, бу нур ўқувчи хонадони, дилини ёритишини истайман.

Ўлмас Умарбеков,
Ҳамза номидаги республика давлат мукофотининг лауреати.

МУНДАРИЖА

Қўшиқ
Эрталабки насиба
Юрак садоси
Хаёлимда уч киши
Ташвишнинг кўзи бор