Муса Жалил — татар халқининг миллий қаҳрамони, ҳаётни, инсониятни мислсиз муҳаббат билан севган, Ватанига фидо бўлган шоирдир. Унинг жаҳонга танилган машҳур «Моабит дафтари» ўзбек тилида 1959 йилда нашр этилган эди. Мазкур тўпламга «Моабит дафтари»дан олинган ва илгари таржима қилинган шеърлар билаи бир қаторда шоир ижодининг дастлабки даврига оид ва Улуғ Ватан урушининг олдинги йилларида ёзилган янги сараланган шеърлари киритилди. Янги таржималар Раззоқ Абдурашид томонидан бажарилди.