Латвиянинг атоқли шоири ва носири Имант Зиедонвс кўплаб китобларнинг муаллифидир. «Ҳар қудуқнинг ўз акс садоси бор», «Тик қошиқ», «Менинг тошим бедор», «Эпифаниялар», «Асал денгизга оқади» сингари шеърий ва насрий тўпламлари уни кенг китобхонлар оммасининг севимли адиби бўлиб танилишига сабабчи бўлди. Мазкур тўплам ўзбек ўқувчиларини биринчи марта Зиедонис ижоди билан таништиради. Санъаткорнинг фалсафий изланишлари моҳияти, бу изланишларнинг мураккаблиги, ахлоқий муаммолар, муҳаббат ва Латвиянинг табиати ҳаҳидаги терак ўйлар ушбу мажмуанинг мундарижасини ташкил қилади.