Чадраабалин Лодойдамба. Беором Тамир (роман)

Чадраабалин Лодойдамба. Беором Тамир. Роман. Русчадан У. Шамсимуҳамедов тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976

Бир донишманддан инсон учун энг азиз нарса нима, деб сўраганларида у:
— Ватан, халқ, севги ва фарзанд туйғуси, — деб жавоб берган экан.
Муҳтарам китобхон! Сизга тақдим атилаётган ушбу роман мўғулистонлик машҳур адиб, биринчи мўғул романчиси Ч. Лодойдамбанинг қаламига мансуб бўлиб, унда Ватан, халқ озодлиги йўлида жон фидо қилган авлодлар кураши, севги туйғулари, ота-боболарининг ишини давом эттирган фарзандлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Романда ёзувчи Сухэ ботир ва Хатан ботир каби тарихий шахслар билан бир қаторда, Эрдэнэ ва Долгор, шунингдек, Бато ва Солонго каби ёшларни зўр эҳтирос, алоҳида эътибор билан тасвирлайди.
«Беором Тамир» романи бир қатор социалистик мамлакатлар қарори билан чоп этилаётган «Жасорат кутубхонаси» сериясига ҳам киритилган.