Сиродзи Сато

ИЖОД

Ижодда ҳуснихат
Кўп ҳам зарурмас…
Майли, у чаплашган,
Майли,жимжима,
Майли, у хунукдир,
Тик, адл турмас,
Ё ўнгга, ё чапга
Қийшайса нима!
Майли, у ўқишга
Қийин бўлса ҳам.
Мағзида ҳақиқат қони юрса, бас!
Номусу инсофдан нидо берса, бас!
Бундайин дастхатлар
Эҳ, қандай кўркам!
Шу учун ҳамиша
Икки сўз фақат,
Икки сўз ёзаман:
«Тинчлик! Ҳуррият!»

Шуҳрат таржимаси