Нодзава Бонтё (1640-1714)

* * *

Ёшгина мода товус!
Учта япроқ учади —
Ечинар қиш яланғоч.

* * *

Ҳой, учаётган ғозлар!
Элас-элас кўринасиз
Баҳорги кунботишда.

* * *

Осмондаги ой,
Биргина сен биродар
Қутураётган бўронга.

* * *

Сузмоқда булутлар карвони…
Елкасида авайлаб
Олиб кетмоқдалар чароғон ойни.

* * *

Йўлда совуқ ўтди жонимдан.
Ёзги либосимнинг
Авраси, астари ҳам йўқ.

Рус тилидан Турсун Али таржимаси