Мибу Тадаминэ (898-920)

Мибу-но Тадаминэ (壬生忠岑) — Хэйан даври япон шоири ва сарой хизматчиси. У “36 ўлмас шоир”лардан биридир.

* * *

О, “бокира гуллар”!
Бу ерда танҳо завқланмоқлик нечун,
Қанийди, мен сизни кулбамга яқин боққа эккан бўлсайдим,
Ўша ерда баҳра олардим,
Тенгсиз гўзаллигингиздан….

* * *

Агар
Мен ойнинг шаффоф ёғдуси бўла олганимда,
Ўшанда
Эҳтимол, бераҳм қалбим соҳибаси
Ҳар тун фақат мени, мени деган бўларди…

Рус тилидан Минҳожиддин Мирзо таржимаси