Ки-но Томонори (845-904)

Ки-но Томонори (紀 友則) — Хэйан даври япон шоири. «36 ўлмас шоир»лардан бири. «Кокинвакасю» антологияси тузувчиларидан бири.

* * *

Майли, олиб кетсин баҳор шамоли
Узоқ-узоқларга
Гулбаргларнинг хуш ифорларин –
Токи булбул кулбам ёнидаги чаппар уриб гуллаган
олхўри томон йўлни адашмай топиб кела олсин!..

* * *

Кўз ёшлар
Чақмоқдан сўнг томган томчилару
Ипи узилиб кетган мунчоқлар каби….
Бутун борлиғим-ла севганим,
Ҳисларимни яширганим учун мени айбситманг…

Рус тилидан Минҳожиддин Мирзо таржимаси