Геза Сеч (1953-2020)

Венгер шоири, носир ва драматург Геза Сеч (Géza Szöcs) шеърияти бениҳоя ўзига хослиги билан ажралиб туради.

ГИЛАМ

Сен тўқимасанг ҳам
Мен тўқийман уни,
ёхуд кимдир тўқийверади…

Масалан, синглим келиб тўқир
Тўқийди, албат,
хатто кечалари келиб тўқийди…

Ҳа, синглим келиб тўқир
бўлиб-бўлиб,
тунлар аро, кечалар аро
тўқийди, албат…

Тўқиб бўлинади гилам
ва учар сўнгра
айтар баралла:
Бошқа бировлар маҳв этган
бетакрор замон парчасидир ёшлик…

Сен қандай хоҳласанг
шундай англагин,
аммо бу шундайдир…
Шундайдир, ахир…
Сен қандай англасанг
англайвер…

Маъруфжон Йўлдошев таржимаси