Залилий (1674-?)

Залилий (тахаллуси; асл исмшарифи Муҳаммад Содиқ) (тахм. 1674, Ёркент — ?) — уйғур шоири. Уйғур адабиётида реализм асосчиларидан. Ёркентдаги мадрасада таҳсил олган. Араб ва форс тилларини ўрганган. Бизгача битга тўплами етиб келган. Унга «Сафарнома» (1720), «Тазкираи чистой» (1736), «Тазкираи Муҳаммад Шариф Бузуругвор» (1744) каби достонлар ҳамда 2 қасида, 133 ғазал, 19 мухаммас, 26 рубоий, 5 мустаҳзод ва форс тилида ёзилган 46 ғазали жамланган. Асарларида ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳи етакчилик қилади.

* * *

Сени Лайлию Раънодек ажойиб дилрабо дерлар,
Мени Мажнуни ҳайрондек кўйингда бир гадо дерлар.

Ажабдур эй шаҳи хўбон кечаю кундуз ишқингда,
Ҳамиша мен наво қилсам, доғи сен бенаво дерлар.

Боқибон эл сори, жоно, юзингдин бир ниқоб олсанг,
Руҳингни чун моҳи анвар, тажаллийи Худо дерлар.

Табассум айлабон токи, назар қилсанг гўристонға,
Туриб гўрида барча мурда, унга ҳасрато дерлар.

Кўрубон баъзи ошиқларки, ҳалқа-ҳалқа зулфингни,
Азалдин бирга солғон бу ҳама занжири по дерлар.

Юриб сўрдим табиблардин надур бу дардима дармон,
Табиб айтурки, эй нодон, бу дардни бедаво дерлар.

Отининг хоки роҳига Залилий юзини сурди,
Нидо келдики қасрингдин, кўзинг сур, тўтиё дерлар.

Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили

* * *

Агарчи булбулам ҳар тарафда боғим бор
Ғамингда нола сифат юракда доғим бор.

Фироқ кечалари кўрки, ўтлуғ оҳим бор
Сахар ситорасидек бўл ажаб чароғим бор.

Бошинг кетар демагил қўрқутуб мани зоҳид,
Муҳаббат аҳлини излармен то аёғим бор.

Агарчи ишқи ҳақиқий дилимда жўш урса
Жунунни шуъласидин беҳисоб фироғим бор.

Мусофирони Хўтандин дуо тилайдурман
Адам йўлига йўландим на тўш, на улоғим бор.

Залилий ҳеч ҳазина назарга келмайдур
Жавоҳири йўқотибмен ки они сўроғум бор.

* * *

Гул очилур чаман-чаман боғ ичида баҳор ўтар
Уйқуни қил кўзга узоқ айни саҳарда ёр ўтар.

Борди куйинг сари кўнгул ҳар нафасида беқарор
Ёнди юзин кўролмайин тобакай интизор ўтар.

Дайр ичига қўй қадам, масти майи муғона бўл
Ҳизр суйини истама топғунча рўзғор ўтар.

Доғи юзинг қононмағин телба Залилий сен бугун
Жоми жунун ту ёр учун косаи лоладор ўтар.

* * *

Кирдики, шама бирла мажлис ичига шаҳриёри
Рухсори хирмани гул гўёки навбаҳори

Янги тариқат айлаб қилди назар Сулаймон
Қушлар ичинда ҳудҳуд гўёки тождори.

Ғафлат шаробидин сиз зинҳор ғарқ бўлманг
Бундоғ насиҳат этди бир марди хушёри.

Чин аҳлидин, буродар, оби тароват истанг
Мочинда ким кўрубдур покиза рўзғори.

Ганжинаи ғазални эл маҳв суйлаюрлар
Билганга сўз кўринур, душманга зулфиқори.

Соқий, Залилий келди, бир коса тўлдуруб бер
Майхонани тополмай ул эртадин хумори.

* * *

Хоҳ дайр ичра ҳамиша саҳоби зуннор бўл
Хоҳ масжидда имоми воизи куффор бўл
Кий кулоҳи ҳирқау пашмина қаландор бўл
Ҳарна бўлсанг бўл, ва лекин марди беозор бўл
Эй кўнгул, дунёни тарк айла, қаландарвор бўл.

Маҳрам эрмастур нигорим суҳбатига жону тан
Сад ҳазор одам бу даъводин кийибдурлар кафан
Гар мусофирсан, мўғул иқлимида ё беватан
Тавф қилғондин кейин қабри шаҳидони Хўтан
Эътиқод айлаб ғуломи Жаъфари тайёр бўл.