Қаландар (ХVIII аср)

* * *

Илитди кўнглумни Хўтанда бир ажойиб дилбари,
Ул париваш нозанин бир боқмади ошиқ сари.

Ким кўрибдур бу жаҳон ичинда мендек зорни,
Юрак-бағри кабобу кўзлари хунборни.

То санга бердим кўнгилни, эй маҳи номеҳрибон,
Кўрмади ҳеч ким бу олам ичра мендек хорни.

Не бўлур қатл айласанг сен Ҳайдари каррордек,
Шум рақибу золиму хунхораи бадкорни.

Не илож айлай, мусулмонлар, мен ул сайёдга,
Жон қушумға дом этибдур турраи таррорни.

Не бўлурким манга ҳам бир илтифоте айласа,
Лутфунг ила қул қилибсен мўъмину куффорни.

Қилмади Жамшиду Искандарга бу дунё вафо,
Чолғил, эй мутриб, рубобу, қонуну сеторни.

Давр агар сурсанг Сулаймондай, эй олий гуҳар,
Қилдурур охир сани, бу чархи ноҳамворни.

Топмадим излаб, Қаландар, даҳр аро бошдан аёқ,
Дегали рози дилим бир соҳиби асрорни.

Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили