Маҳзун (ХVIII аср)

* * *

Гул яқо чок айлади, рухсори олингни кўриб,
Сарви ар-ар титради нозук ниҳолингни кўриб.

Янги ой қон йиғлади, эрмас шафақ чарх узраким,
Қоматин хам айлабон, мушкин ҳилолингни кўриб.

Сайр этиб кўнглум қуши боғланди зулфунг домиға,
Дона янглиғким, лабинг устида холингни кўриб.

Хизр суйи бирла Исо ёшуниб бўлди хижил,
Лаълинг ичра ногаҳон ширин зилолингни кўриб.

Бир нафас жон турмасун танда, сани гар кўрмасам,
Хизр умридур манго ўлсам жамолингни кўриб.

Жаннат ул-фирдавс аро сан бўлмасанг, эй маҳжабин,
Тонг эмасдур кечсам андин чун висолингни кўриб.

Эй кўнгул, кўйида бўлдинг неча йилдин нотавон,
Раҳмиси келмасму бир озурда ҳолингни кўриб.

Аҳли дунёнинг ипак тўнини қилма орзу,
Эй фақир, шукр эт, чу бўлғон эски шолингни кўриб.

Маҳзуно, май истасанг синдур кўнгулни, бўл гадо,
Дайр пири май берур, синган сафолингни кўриб.

Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили