Қул Маҳмат (ХVI аср)

Қул Маҳмат (Kul Mehmet) ХVI асрда яшаб, ижод қилган турк халқ шоири бўлиб, у Усмонлилар давлатининг амалдорларидан бўлган Увайс Пошшонинг ўғлидир. Унинг асл исми Маҳмат Пошшодир.

КИЙМА, ЖОНИМ, КИЙМА СEН ШУ ҚАРОНИ…

Сан-да маним каби ғамлар чекарсан?
Кийма, жоним, кийма сан шу қарони.
Ҳасрат-ҳасрат йўлларина боқарсан,
Кийма, жоним, кийма сан шу қарони.

Тағин ғаму дард ичинда кетарсан,
Гулистонда булбул каби ётарсан,
Ёрингдан айрилиб фиғон этарсан? –
Кийма, жоним, кийма сан шу қарони.

Сани-да қучмасдан дардим тўлишар,
Сан бир ғунча гулсан, япроғинг яшил,
Қаролар ерида оллар ярашар,
Кийма, жоним, кийма сан шу қарони.

Кўк юзинда гўзал моҳни севарсан,
Ер юзинда қиблагоҳни севарсан,
Алвон кийин, бир Аллоҳни севарсан,
Кийма, жоним, кийма сан шу қарони.

Хуршид Даврон туркчадан ўзбекчага табдил этган.