Шоҳмузаффар Ёдгорий (1940-2009)

1940 йил 1 январда Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳияси Бузкашак қишлоғида туғилган. Тожикистон давлат университетини битирган. Кўлоб шаҳридаги «Роҳи Ленин» газетасида муҳаррир, ёзувчилар бўлими раиси, «Жумҳурият» газетаси муҳаррири вазифасида меҳнат қилган.
«Як шоха гул» (1970), «Бахт соҳили» (1977), «Деҳқон аргоҳида» (1980), «Фарзандлар» (1982) каби китоблар муаллифи. «Васваса» ва «Талош» романларини ёзган. Садриддин Айний номидаги адабий мукофот соҳиби. 1974 йилдан Тожикистон ёзувчилар Иттифоқи аъзоси. Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим унвони билан мукофотланган. 2009 йилнинг 23 августида вафот этган.

ЙЎЛ

Бу йўл мени
Юракларнинг оламига элтишин айтсам,
Кулгуларим қамайтирсалар,
Бу оламнинг қайғуларини
Ҳам йўлда довонлар борлигин айтсам,
Бу йўлда йиқилиб-туришлар,
Минг бор ўлиб-тирилишлар борлигин айтсам,
Сен ҳам қетармисан, билмам, мен билан?
Йўлни ўтармисан, билмам, мен билан?

Юрақда ниҳон дард борлигин айтсам,
Одамлар ташвиши ёрлигин айтсам,
Елкамда борлигин замон тақдири,
Тақдири борлигин жаҳон халқларин —
Сен ҳам қетармисан, билмам, мен билан?
Йўлни ўтармисан, билмам, мен билан?

Халққа ошно яшашимни агар айтсам,
Умр бўйи
Халққа фидо яшашимни агар айтсам,
Ки юрт оғушидан ўзга умрлиқ ошиён йўқдир,
Ватан ишқидан ўзга мен учун бир қувонч йўқдир —
Сен ҳам қетармисан, билмам, мен билан?
Йўлни ўтармисан, билмам, мен билан?

Юрақдан эшитилар сенинг овозинг,
Менга ҳамроҳ эмиш, магар парвозинг,
Сен билан қетгайман энди сен учун,
Мен билан йўлга чиқ сен ҳам мен учун!

ЗАМИНДА ОСМОННИ ЗАБТ ЭТИБ

Ўтли байт кифоя шоирлар учун,
Қарагин, ошиқлар гулни аъзозлар.
Ерни шоирлардай севиб, ардоқлар,
Қара, ерга ошиқ экан деҳқонлар.
Тупроқни, меҳр-ла кафтига олиб,
Сўнг сочиб юборар яна дон каби.
Кейин сархуш бўлар тупроқ ҳидидан
Шоирнинг қалбидай деҳқоннинг қалби.
Гуллар, майсаларнинг тилидан гўё
У қўшиқ куйлайди, мастона қўшиқ!
Шоирдай қувониб, ўз дунёсидан
Куйлар бутдойзорлар мавжини қўшиб.
Тупроқ тупроқ эмас деҳқон кўзида,
Тупроқ — бу иссиқ нон, тупроқ — бу иқбол,
Деҳқон деҳқон эмас заминсиз,
Шоир шеърсиз бўлмаган мисол.
Ердан бошланади унинг шуҳрати,
Тупроқни севаркан қдцрига етиб.
У учиб яшайди ўз дунёсида —
Заминда осмонни забт этиб.

Тилак Жўра таржимаси