ТЎРТЛИКЛАР
Ёшлик ўтиб борар бирма-бир, кам-кам,
Мени чулғаб борар ҳасрат ҳамда ғам.
Кўнгил дардидану дунё ғамидан
Икки кўзим эрур доимо пурнам.
***
Мен мансаб ортидан юрмадим ҳаргиз,
Мансабпарастларга лоқайдман ҳамон.
Совуқ, қаттиқ ҳамда баланд бўлса ҳам
Тарма ҳам қуртлашдан топмагай омон.
***
Дарё соҳилида, чинор остида
Ёру нигоримсиз танҳоман , ёлғиз.
Ёлғизликда ҳаёт мазмуни йўқдир,
Қани май бўлсаю ҳамда жонон қиз.
***
Томчи сув суякка айланармиди
Ҳукмингсиз бўлсайди жумлаю жаҳон.
Ибодат қиламан жамоат билан
Қошингда топширай дея имтиҳон.
***
Варзоб шеърим сингари атойи худо эрур,
Унинг ҳар қатра суви дардимга даво эрур.
Чиққин тоғлар бағрига, боққин чирой, сеҳрига
Ҳар мозорининг тоши моили дуо эрур.
Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси