Банда — Домулло Имомиддин (XIX-XX аср)

* * *

Кетгил зоҳид, икки олам ичра айш-ки бор мендан,
Май мендан, кўза мендан, маҳфили васли ёр мендан.

Кўзларимдан оққан ёшга тўлиб дашту  биёбонлар
Дажла дарёсидек оқди, йиғлашга ихтиёр мендан.

Пойингдан бир бўса олмоқ менинг олий орзуимдир,
Йўлга тушдим мен мастона бош оғриғи – хумор мендан.

Жафо сендан, ситам сендан, ғам сендан, юз алам сендан,
Дуо мендан, вафо мендан,  интиқлик, эътибор мендан.

Сендандир давру давронлар, сендандир шуҳрату шонлар,
Дардкашлигу ғамгусорлик, дийдаи интизор мендан.

Ўтди умри Банданинг гоҳ Табрез, гоҳ Нишопурда,
Ироқ мендан, Рум мендан, Яман мендан, Бухор мендан.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси