Татьяна Зоммер

Татьяна Зоммер Россиянинг Челябинск вилоятида туғилган. Журналист, шоир, ёзувчи, эссеист, рассом. Москва Ёзувчилар уюшмаси, Россия Ёзувчилар уюшмалари аъзоси. Бешта шеърий китоби чоп этилган.

* * *

1. Девор бўйлаб очилар
ёмғирли ойна.
Аксинг ором олар
сим каравотда – кўзгуда.
Мен бўм-бўш хонада
вақт деворини яратиб
нафас оляпман сенсиз.

2. Келтирилган гулдасталарда
сингиб кетган кўзларинг акси.
Улар барвақт ўрнидан турар,
новдалар учида
ола-кула қилиб қароқларини,
жуда кеч киради кўрпа остига
девордаги вақтга разм солишга
куч-мадорим йўқ.
Кўрмайман
туяман
мен улардан тўйинганимни.

3. Ҳар гал юрагимда ҳалок бўлсанг сен
бўшаган гулдоннинг сувин тўкаман
оламнинг совиган нигоҳларига
сенинг кўзинг билан назар соламан.

Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси