Пётр Шумахер (1817-1891)

Пётр Васильевич Шумахер (6 [18] август 1817, Нарва — 11 [23] май 1891, Москва) — рус ҳажвчи шоири. Унга 1883 йили Лейпциг ва Веймарда чоп этилган “Дўстлар орасида” тўплами катта шуҳрат келтирган.

* * *

Мен саройнинг куйчиси эмас!
Куйламасман гимну шиорни.
Хору зорлик, очлик балоси
Қоплаганда она – диёрни!

Авжи баланд шарафли созим
Олғирларни, сурларни севмас!
Тожу тахт ва сарват бор жойда
Шеъриятнинг гуллари унмас!

Рус тилидан Ҳасанбой Ғойиб таржимаcи