Аполлон Майков (1821-1897)

Аполлон Николаевич Майков (23 май (4 июнь) 1821, Москва — 8 (20) март 1897, Санкт-Петербург) — рус шоири, Петербург Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси (1853)

* * *

Оқ денгиздан ғизиллаб
Қалдирғоч келди,
Маҳкам ўтириб олиб
Куйлай бошлади:
Февраль ойи, ҳар қанча
Жаҳл қилсанг ҳам,
Сен – март ойи дўқ билан
Қовоқ солсанг ҳам,
Майлига қор ёғса ҳам ё ёғса ёмғир,
Ҳамма ёқдан кўкламнинг ҳиди келадир.

Ғафур Ғулом таржимаси

ФАРИШТА ВА ШАЙТОН

Инсон учун мудом баҳсда
Икки қудратли тараф.
Бири Оллоҳ фариштаси,
Бири Иблис бешараф.

Зафар учун давом этар
Ҳаёт-мамот кураши.
Қайси йўлни танлар инсон,
Кетмасмикан адашиб?

Нур фаришта одам учун
Саждага ҳам тайёрдир.
Мағрур шайтон эса қурғур,
Қудратли ва айёрдир!

Ҳасанбой Ғойиб таржимаси